Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Фориш туманида йўлларни таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда
08 июль 2022 г 888 Комментарии: 0
Фориш туман автомобил йўллардан фойдаланиш давлат унитар корхонаси жамоаси туман ҳудудидаги давлат аҳамиятидаги ва маҳаллалар ҳудудларидаги ички йўлларни таъмирлаш ишларида самарали фаолият юритаётган меҳнат жамоаларидан.
Айни кунда Форишлик йўлсозлар туман марказидаги “Боғдон” шаҳарчасидаги Амир Темур кўчасининг марказий чорраҳадан қўшни Нурота тумани ҳамда “Қизилқум” маҳалласи чорраҳасигача бўлган қисмини таъмирлаб, асфальт қоплама ётқизиш ишларини олиб боришмоқда.
Мазкур кўчада ҳам йўлнинг ўртасига бетон тўсиқлар ҳамда тунги ёритгичлар ўрнатилди. Йўлнинг икки тарафига бетон ариқлар ётқизилиб, бетондан пиёдалар йўлаклари бунёд этилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!