» » Бағрикенг Бахмалликлар бахтиёр

Бағрикенг Бахмалликлар бахтиёр

27 декабрь 2022 г 639 Комментарии: 0

Ривожланиш, тараққиёт ободликдан бошланади.Жиззах воҳасида ҳам Юртбошимиз Ҳурматли Шавкат Миромонович Мирзиёев рахнамолигида кенг кўламдаги қурилиш – ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Давлатимиз раҳбари раҳбарлигида, Инвестиция дастури, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга оширишни изчил давом эттириш орқали ҳудудларнинг йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларини ривожлантириш ва шу асосда аҳолининг фаровонлиги ҳамда турмуш даражасини янада юксалтиришга устувор аҳамият қаратилмоқда.

Жумладан, Бахмал туманининг маҳаллаларида ҳам йиллар давомида йиғилиб қолган муаммолар ҳал этилиб, ҳудудлар қиёфаси тубдан яхшиланмоқда.

Ана шундай кенг кўламдаги ободонлаштириш ишлари учун туманда 2022 йилда 4 та Дастурлар доирасида жами 195,7 млрд сўмлик маблағлар ажратилди.

Хусусан, жорий йилнинг 22 январидаги Инвестиция дастурига асосан 23 та объектда 105 млрд. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари тўлиқ якунланиб, 21 та объектлар фойдаланишга топширилди.

Зарафшон дарёси сувидан фойдаланиш ҳисобига вилоят аҳолиси ичимлик суви таъминотини яхшилаш лойиҳаси доирасида 65,3 млрд сўмлик, “Боғимозорсой” сел сув омборида 4,8 млрд сўмлик ишлар бошланиб, келгуси 2023 йилда тўлиқ тугалланади.

“Обод қишлоқ” дастури асосида тумандаги “Нурафшон” ва “Тонготар” маҳалласига барча манбалар ҳисобидан 26,3 млрд сўм маблағ ажратилган. Шундан, 18,8 млрд сўми Республика бюджети, 4,4 млрд сўми маҳаллий бюджет ва 2,9 млрд сўми тармоқ корхоналари, ташаббускорлар маблағларларидир.

Дастур доирасида 24,3 млрд сўмлик қурилиш – таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари бажарилди.

Президентимизнинг қишлоқ ва маҳаллалар инфратузилмаси билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш мақсадида қабул қилинган ПҚ – 408 – сонли қарорига асосан тумандаги 22 та объектлар учун 52,9 млрд сўм маблағ ҳисобидан ишлар амалга оширилди.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 635 – сонли қарорига асосан ичимлик суви, электр энергия, ички йўллар ва бошқа инфратузилма объектлари билан боғлиқ долзарб масалаларни ҳал этиш учун туманга барча манбалар ҳисобидан 11,5 млрд сўм маблағ ажратилди.

Бағрикенг бахмалликларга туманда бўлаётган мазкур ишлар байрамона кайфият ва кўтаринкилик улашмоқда.

Вилоятимиз манзилларидаги бу каби саъй-ҳаракатлар аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга, одамларга қулайликлар яратишга хизмат қилади.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!