» » Пешағор қишлоғи ички йўллари асфальтланмоқда

Пешағор қишлоғи ички йўллари асфальтланмоқда

03 август 2021 г 647 Комментарии: 0

Пешоғор қишлоғи бугунга келиб буткул янгича қиёфа касб этиб бормоқда.Зотан,  “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга оширишни изчил давом эттириш орқали ҳудудларнинг йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларини ривожлантириш ва шу асосда аҳолининг фаровонлиги ҳамда турмуш даражасини янада юксалтириш мақсадида 2021 йилнинг 2 апрель куни қабул қилинган “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарорига асосан Пешоғорда ҳам улкан қурилиш, бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари олиб борилаяпти.

Айни вақтда қишлоқнинг ички йўлларида таъмирлаш, йўл асосини қуриш ва асфальтлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Бу йўлда асфальт-бетон маҳсулоти ташиб келтирилиб, юқори унумли махсус транспорт воситалари, “HAVO”, ”Chakman” русумли замонавий юк машиналари, қолаверса, махсус йўллардан фойдаланиш унитар корхоналари ишчи-мутахассислари кучидан фойдаланилди.

Мазкур йўллар қисқа фурсат мобайнида йўлсозлар меҳнати билан рисоладагидай кўринишга келтирилиб, асфальтлаштирилди.

Зомин тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!