» » “ПЕШОҒОР” ҚИЁФАСИ ЗАМОНАВИЙ ЧИРОЙ ОЧМОҚДА

“ПЕШОҒОР” ҚИЁФАСИ ЗАМОНАВИЙ ЧИРОЙ ОЧМОҚДА

23 июнь 2021 г 649 Комментарии: 0

Заҳириддин Муҳаммад Бобур ўзининг машҳур “Бобурнома” асарида Зомин воҳаси ҳақида, хусусан, Пешоғор қишлоғи иқлими, табиати, жойлашуви тўғрисида бирмунча муфассал тўхталиб, чиройли таъриф берган. Бу ердаги кишиларнинг самимияти, азалий анъаналарга содиқлиги ҳам ана шундай қадим ва олис тарихга бориб тақалади.

 Мазкур қишлоқ бугунга келиб буткул янгича қиёфа касб этиб бормоқда. Зотан,  “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга оширишни изчил давом эттириш орқали ҳудудларнинг йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларини ривожлантириш ва шу асосда аҳолининг фаровонлиги ҳамда турмуш даражасини янада юксалтириш мақсадида 2021 йилнинг 2 апрель куни қабул қилинган “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарорига асосан Пешоғорда ҳам улкан қурилиш, бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари олиб борилаяпти.

Дастурга мувофиқ, шу кунга қадар Пешоғордаги 3080 та уй-жой тартибга келтирилди. 18,5 километр тупроқ йўлга шағал ётқизилди. 4.5 километр ичимлик суви тармоқлари тортилди. Бундан ташқари, 5 та қудуқ қазилиб, қишлоқ аҳлини тоза ичимлик суви билан тўла қамраб олиш борасида ниҳоятда кўламдор ишлар амалга оширилди.

  Аҳолининг электр таъминотини яхшилаш мақсадида мавжуд кам қувватли трансформаторлар алмаштирилиб, 280 та қўлбола ёғоч симёғочлар ўрнига бетон устунлар  ўрнатилди. Қўшимча 3 та янги трансформатор ўрнатилиб, ишга туширилди. 11,9 километрлик электр тармоқлари янгиланди.

 Қишлоқ оилавий поликлиникаси биносини янгитдан қурилиш  ишлари жадал олиб борилиши билан бирга, “Ёшлар гузари” ҳам бунёд этилаётир. Бундан ташқари, “Пешоғор” деҳқон бозори ҳудудида “Экобозор” мажмуаси, 50 га яқин савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шоҳобчалари қурилиши қизғин давом этмоқда.

Қишлоқнинг 1,2 километрлик марказий кўчаси  қайта таъмирланиб, 2,2 километрлик пиёдалар ва велосипед йўлаклари қурилди. Унда 32 та тунги ёритгич чироқлари ўрнатилиб, марказий кўчанинг ўзгача қиёфа касб этиши таъминланди.

 

  Қишлоқда истиқомат қилиб келаётган “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган 8 нафар фуқароларнинг хонадонлари ушбу ободонлаштириш ишлари асносида тўлиқ таъмирлаб берилган бўлса, 5-умумтаълим мактаби биносида капитал таъмирлаш ишлари қизғин давом этмоқда.

 Ҳудудда фойдаланилмасдан келинаётган 400 гектардан ортиқ лалми ер майдони 5 та тик қудуқ қазилиши ҳисобига ўзлаштирилмоқда. Бундан ташқари, шу ерда 80 минг куб хажмга эга 2 та сув сақлаш иншооти ҳам барпо этилди.

 

  Дарҳақиқат, буткул ўзгача қиёфа касб этиб, тобора чирой очиб бораётган қишлоқ ҳудудида бугун ҳам иш авжида. Манзарали дарахт кўчатларини парваришлаш, йўл четларини ободонлаштириш, таъмирлаш ишлари айни қизғин паллага кирган.

  Мазкур ҳудуднинг янгича қиёфа билан истиқлолимизнинг 30 йиллик тантаналарини кутиб олишини интиқлик билан кутаётган қишлоқ аҳли юртимизда олиб борилаётган доно сиёсатдан, тинчлик ва фаровонлик ҳукм сураётган замонадан рози.

  Аслида ҳам, халқ розилигининг ўзи қилинаётган меҳнатга бериладиган энг катта баҳодир.

   Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!