» » Шароф Рашидов туманида вилоят ҳокимининг навбатдаги оммавий қабули ўтказилди

Шароф Рашидов туманида вилоят ҳокимининг навбатдаги оммавий қабули ўтказилди

21 февраль 2023 г 609 Комментарии: 0

Шароф Рашидов туманида вилоят ҳокими Эргаш Салиевнинг аҳоли билан навбатдаги оммавий қабули ўтказилди.

Оммавий қабулда сектор раҳбарлари вилоят ҳокими ўринбосарлари, аҳоли муаммоларини ҳал этиш бўйича ишчи гуруҳ аъзолари, ҳоким ёрдамчилари, маҳалла раислари ва вилоят ҳамда тумандаги ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этишди.

8-сонли Мусиқа ва санъат мактаби биносида ташкил этилган оммавий қабулни Халқ қабулхонаси мудири Байрамбек Узоқов кириш сўзи билан очиб берди.

Вилоят ҳокими Эргаш Салиев қабулда сўзга чиқиб, фуқаролар томонидан келиб тушаётган ҳар бир мурожаат доимий эътиборда ва назоратда эканлигини таъкидлаб ўтди ва туман аҳолисини учун 2022 йилда амалга оширилаган қурилиш – ободонлаштириш ишлари бўйича маълумот бериб, 2023 йилда амалга оширилиши режалаштирилган ишлар хусусида аҳолига маълумот бериб ўтди.
Оммавий қабулда фуқароларнинг мурожаатлари 13 та гуруҳга бўлинган ҳолда вилоят ҳокими, вилоят корхона ва ташкилотлари раҳбарлари томонидан қабул қилинди.

Қабул давомида 112 нафар фукаролардан 84 та масалалардан иборат мурожаатлар келиб тушди.

Мазкур мурожаатларнинг бир қисми жойида ҳал этилган бўлса, қўшимча ўрганиш талаб этадиган мурожаатлар тегишли ташкилотларга топширилиб, ижроси назоратга олинди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!