Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Бахмал туманида вилоят ҳокимининг оммавий қабули ўтказилди
26 декабрь 2022 г 675 Комментарии: 0
Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларга ҳуқуқий ечим топишда оммавий қабулларнинг аҳамияти катта.
Навбатдаги вилоят ҳокими бошчилигидаги оммавий қабул Бахмал тумани “Бахмал” маҳалласидаги 60-сонли мактабда ўтказилди. Қабул аввалида, вилоят ҳокими Эргаш Салиев Бахмал тумани аҳолиси учун 2022 йилда амалга оширилган ишлар хусусида тўхталиб ўтди.
Хусусан, туманда 2022 йилда 4 та Дастурлар доирасида жами 195,7 млрд сўмлик қурилиш – таъмирлаш ишлари амалга оширилаётгани бўйича маълумот бериб ўтилди.
Вилоят ҳокими мазкур ишларни жойида ҳақиқатдан амалга оширилиши юзасидан мутасаддилардан изоҳни сўради. Оммавий қабулда аҳолининг ҳар қандай мурожаати тегишли тартибда ўрганиб чиқилиши ва тегишли тартибда ечим топиши учун 13 та гуруҳлар ташкил этилиб, вилоят ҳокими ҳар битта гуруҳга шахсан борди ва аҳолини мурожаатини тинглади.
Аҳоли томонидан моддий ёрдам, саломатликни тиклаш, йўлларни таъмирлаш, ичимлик суви таъминоти, электр ва газ таъминоти, кадастр, бандлик, уй-жойини таъмирлашда кўмаклашиш каби масалаларда мурожаатлар бўлди.
Мурожаатларнинг барчаси тегишли тартибда қайд этилиб, масъул ташкилотларга масалаларни ҳал этиш бўйича вилоят ҳокими томонидан кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!