» » Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев бахмаллик тадбиркорларнинг мурожаатини тинглади

Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев бахмаллик тадбиркорларнинг мурожаатини тинглади

01 июль 2022 г 570 Комментарии: 0

Бахмал туманида вилоят сектор раҳбарлари ҳамда маҳаллабай ишлаш ва тадборкорликни ривожлантириш агентлигининг тадбиркорлик муаммолари бўйича сайёр қабули ўтказилди.

Сайёр қабулда вилоят ҳокими, биринчи сектор раҳбари Эргаш Салиев бахмаллик тадбиркорларнинг мурожаатини тинглади. Унда тадбиркорлар соҳага масъул бўлган шахсларлар, сектор раҳбарлари,  оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерлар иштирок этишди.  

Сайёр қабул давомида жами 50 дан зиёд тадбиркор иштирок этиб, шундан 25 та тадбиркорнинг 29 та масала юзасидан мурожжатлари келиб тушди. Мурожаатларнинг 9 таси жойида ҳал этилди - дейди Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Суннат Мирзакабилов. 16 та тадбиркорнинг 20 та мурожаати тегишли вилоят раҳбарларига ижроси қонун доирасида ўрганиб ижобий ҳал этиш топшириғи берилди.

Шунингдек, Бизнес-омбудсам сектор раҳбари Сардор Усманов ҳам сайёр қабулда иштирок этиб, келиб тушган барча мурожаатлар ижросини назоратга оладиган бўлди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!