Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Мирзачўл тумани аҳолиси миннатдор
28 ноябрь 2022 г 420 Комментарии: 0
Мирзачўл туманининг энг чекка ва оғир ҳудуди сифатида танлаб олинган ва кенг кўламли қурилиш, ободонлаштириш ишлари олиб борилаётган “Гулзор” маҳалласида вилоят ҳокими Эргаш Салиевнинг аҳоли билан навбатдаги оммавий қабули ташкил этилди.
Оммавий қабулда фуқароларга қулайлик яратиш ва иш жараёнини сифатли ва тезкор ўтказиш учун вилоят ҳокими ўринбосарлари, ташкилотлар ва бошқарма раҳбарларидан иборат 15 та ишчи гуруҳ тузулди ҳамда фаолият олиб борди.
Вилоят ҳокими Эргаш Салиевнинг иштирокидаги оммавий қабулда 78 нафар фуқароларнинг 88 та масалалари бўйича мурожаатлари тингланди. Шундан, 22 нафар фуқароларнинг мурожаатлари жойида ижобий ҳал этилди.
Оммавий қабул давомида вилоят ҳокими маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари тавсиясига кўра ажратилган банк кредитлари ҳисобига фуқаролар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар кўргазмаси билан танишар экан, тадбиркорликни янада ривожлантириш бўйича ўз тавсияларини берди ҳамда янгидан тадбиркорликни бошламоқчи бўлган бир гуруҳ ёшларга ажратилган кредит ва тикув машинкаларини топширди.
Шунингдек, оммавий қабул давомида вилоят ҳокимига шу ерлик оқсоқоллар, онахонлар, ёшлар вакиллари ҳамда “Ержар” маҳалласидан бир гуруҳ фуқаролар аҳолининг кўп йиллик долзарб муаммоларини ижобий ҳал қилиш, “Инсон қадри”ни улуғлаш мақсадида кўрсатилаётган катта амалий ёрдамлари, амалга оширилаётган туб ислоҳотлари учун муҳтарам Президентимизга ўзларининг самимий миннатдорчиликларини билдиришди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!