» » Зоминдаги оммавий қабулда 202 нафар фуқароларнинг 237 та масаласи бўйича мурожаатлари тингланди

Зоминдаги оммавий қабулда 202 нафар фуқароларнинг 237 та масаласи бўйича мурожаатлари тингланди

28 октябрь 2022 г 571 Комментарии: 0

Зомин тумани, Ёшлик маҳалласида аҳолини қийнаётган муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадида Президент Администрацияси, вилоят ҳокимлиги ҳамда мутасадди ташкилотлар иштирокида оммавий қабул ташкил этилди.

Оммавий қабулни вилоят ҳокими Эргаш Салиев қисқача кириш сўз билан очиб берди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Улуғбек Муҳаммадиев оммавий қабулда келиб тушадиган мурожаатлар тегишли тартибда қонуний ҳал этилишини таъкидлаб ўтди.

Фуқаролар асосан суд-ҳуқуқ соҳаси, уй-жой билан таъминлаш, соғлиқни сақлаш, банк кредити, йўл инфратузилмасини яхшилаш, ичимлик суви ва оқова суви масалаларини ҳал этиш, ижтимоий нафақаларни белгилаш, халқ таълими ва мактабгача таълим тизими, адлия, кадастр, бандлик ва солиқ тизимларига оид масалаларда мурожаат қилдилар.

Хусусан, 202 нафар фуқаролардан 237 та масала бўйича мурожаатлар тингланди. Мурожаатларнинг 39 таси жойида хал этилган бўлса, 163 нафар фуқаронинг муаммо ва таклифлари белгиланган муддатларда ижобий ҳал этилиши юзасидан тегишли идора ва ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!