» » Жиззах шаҳрида ўтказилган сайёр қабулда вилоят ҳокими фуқаролар мурожаатини юзма-юз туриб ҳал этди

Жиззах шаҳрида ўтказилган сайёр қабулда вилоят ҳокими фуқаролар мурожаатини юзма-юз туриб ҳал этди

15 июль 2019 г 2 498 Комментарии: 0

Аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадида Жиззах вилояти ҳокими, биринчи сектор раҳбари Эргаш Салиев Жиззах шаҳар "Иттифоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган мактабда сайёр қабул ўтказди.

Ўтказилган аҳоли билан учрашувда Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев ҳамда бир қатор вилоят ташкилотлари ва бошқармаларининг раҳбарлари иштирок этишди.

Ташкил этилган мазкур тадбир аввалида вилоят ҳокими Эргаш Салиев, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров сўзга чиқиб, ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиш мақсадида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросига тўхталди.

Мулоқотлар жараёнида фуқароларни коммунал тизимдаги мавжуд муаммолар, даволаниш учун ордер олиш, кредит, моддий ёрдам, уй-жой билан таъминлаш, турар жой таъмирига оид муаммолар қийнаётгани аён бўлди.

Тадбир доирасида мавжуд муаммоларни ташкилотлар ва бошқармалар раҳбарлари билан жойида барҳам топиш чоралари кўрилди, узоқ муддатда ҳал этиладиган камчиликларни тегишли ташкилотлар билан биргаликда ечими чоралари кўрилди.

-Қабул давомида 114 та фуқаролар иштирок этишди. Муаммоли масалалар юзасидан мурожаатларнинг 16 таси жойида ижобий ечим топган бўлса, 15 та фуқарога ҳуқуқий тушунчалар берилди - дейди ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўйича вилоят ҳокимининг 1-сектор штаби котиби Фазлиддин Элчибоев. - Қолган 83 та фуқаронинг 96 та мурожаати тегишли вилоят ташкилот раҳбарларига ижросини ўрганиб тегишли тартибда ечимини топишга топшириқлар берилди.

Сайёр қабулда кам таъминланган оилаларга ижтимоий ёрдам кўрсатилди. Жараёнда қайта мурожаатларга алоҳида эътибор қаратилиб, республика миқёсида ҳал этиладиган масалалар бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!