Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Арнасой туманида раҳбарларнинг аҳоли билан сайёр қабули ва ёшлар билан учрашуви ўтказилди
21 июнь 2021 г 888 Комментарии: 0
Жойларда аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан Арнасой туманида сайёр қабул ўтказди.
Арнасой туман ҳокимлиги мажлислар залида ташкил этилган сайёр қабулда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси масъул ходими Ойбекхўжа Тошхўжаев, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилоятидаги халқ қабулхонаси мудири Байрамбек Узоқов, Жиззах вилоят ҳокимининг дин ва жамоат ишлари масалалари бўйича ўринбосари Латибжон Ахмаджонов, Вилоят прокурори ўринбосари Барно Умарова, вилоят ИИБ бошқармаси бошлиғи ўринбосари Олимжон Абдуллаев, Арнасой тумани ҳокими Хуршид Алимарданов, сектор раҳбарлари, вилоят ва туманнинг мутасадди ташкилотлари ва давлат идоралари раҳбарлари, маҳалла фаоллари, маҳаллалардан келган мурожаатчилар иштирок этишди.
Сайёр қабулга келган фуқаролар ўзларини қийнаётган масалалар юзасидан тегишли соҳа вакилларига мурожаат қилишди.
Унда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчилар асосан ер ва кредит ажратиш масалалари, моддий ёрдам, пенсия таъминоти, тикувчилик ва қандолатчилик йўналишида ўзини-ўзи банд қилиш, уй-жойини таъмирлаш, ички йўлларни тузатиш, электр энергияси, газ ва ичимлик суви таъминотини ва кўп қаватли уйларда канализация тизимини яхшилаш, борасида 111 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди ва шу куннинг ўзида 91 та мурожаат ўз ечимини топди.
Муддат талаб қиладиган 20 та мурожаатлар асосида тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.
Қабул давомида жойида ҳал этилган мурожаатлар юзасидан 35 нафар “Аёллар” ва “Темир” дафтарларга киритилган хотин-қизларга ўз меҳнат фаолиятини бошлаши ва ўзини-ўзи банд қилиш учун тикув машиналари ва 56 нафарига мини печлар топширилди.
Шунингдек, туманда бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасаларида хизматлар сифатини яхшилаш, профилактика тадбирларининг самарадорлигини ошириш мақсадида тумандаги Тинчлик ва Чўлқувар маҳаллаларида фаолият юритаётган 9 нафар патронаж ҳамширалари велосипедлар берилди.
Тадбир давомида раҳбарларнинг ёшлар билан бўлиб ўтган очиқ ва самимий учрашувида уларнинг кундалик турмушида учраётган муаммолар, ечимини кутаётган масалалар юзасидан мулоқот қилинди.
Учрашувда ёшлар томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар инобатга олинди ва 10 нафар ёшларнинг мурожаатлари тингланди. Ёшлар томонидан билдирилган мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий тавсия ва тушунтиришлар берилиб, муддат талаб этиладиган мурожаатлар қатъий назоратга олинди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!