Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Вилоят ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули Пахтакор туманида ўтказилди
18 август 2022 г 942 Комментарии: 0
Пахтакор тумани ва вилоятнинг бошқа ҳудудларидан 145 нафар фуқароларнинг мурожаатлари вилоят ҳокими Эргаш Салиев томонидан тингланди.
Унда фуқаролар томонидан тадбиркорлик учун кредит олиш, йўлни таъмирлаш, уй-жойни таъмирлашда ва уй-жой билан таъминлашда кўмаклашиш, ичимлик суви билан таъминлаш, моддий ва тиббий ёрдам беришни сўраб мурожаат бўлди.
Сайёр қабул давомида 145 нафар фуқаролардан 163 та масалалар бўйича мурожаатлар келиб тушган.Ушбу мурожаатларни қонун доирасида белгиланган муддатларда ўрганиб ижобий ҳал этиш бўйича вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят ташкилотлари раҳбарлари ҳамда туманлар ҳокимларига вазифалар белгилаб берилди дейди ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўйича вилоят ҳокимининг 1-сектор штаби котиби Икром Абдусатторов.
Вилоят ҳокими Эргаш Салиев фуқароларнинг мурожаатлари эътиборсиз қолмаслиги, уларнинг барча саволларига вилоят корхона, ташкилот, муассасаларнинг раҳбарлари очиқ-ойдин жавоб беришлари, муаммоларни имкон қадар тез фурсатларда бартараф этиш чораларини кўришларини топшириқ қилиб берди.
Шунингдек, олдинги сайёр қабулларда қатнашиб масаласи ҳал бўлган фуқаролардан 3 нафари вилоят ҳокимига раҳмат айтган бўлса, Жиззах шаҳар кенгаши депутати Абдулазиз Хўжаков шаҳарда ўтказилган сайёр қабул давомида фуқароларнинг қилган мурожаатлари ижобий ечим топганлиги учун мурожаатчиларнинг вилоят раҳбарига ташаккурномасини етказди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!