» » Вилоят ҳокими Эргаш Салиевнинг Жиззах шаҳридаги навбатдаги сайёр қабулида 200 дан зиёд фуқаронинг мурожаати тингланди

Вилоят ҳокими Эргаш Салиевнинг Жиззах шаҳридаги навбатдаги сайёр қабулида 200 дан зиёд фуқаронинг мурожаати тингланди

11 июнь 2022 г 733 Комментарии: 0

Ўтказилган мазкур сайёр қабул давомида Жиззах шаҳри маҳаллларидан келган 200 дан зиёд фуқароларнинг мурожаатлари вилоят ҳокими Эргаш Салиев томонидан тингланди.

Унда фуқаролар томонидан тадбиркорлик учун кредит олиш, йўлни таъмирлаш, уй-жойни таъмирлашда ва уй-жой билан таъминлашда кўмаклашиш, ичимлик суви билан таъминлаш, моддий ва тиббий ёрдам беришни сўраб мурожаат бўлди.

Вилоят ҳокими Эргаш Салиев фуқароларнинг мурожаатлари эътиборсиз қолмаслиги, уларнинг барча саволларига вилоят корхона, ташкилот, муассасаларнинг раҳбарлари очиқ-ойдин жавоб беришлари, муаммоларни имкон қадар тез фурсатларда бартараф этиш чораларини  кўришларини топшириқ қилиб берди.

Кўплаб мурожаатлар шу жойнинг ўзида ечимини топди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!