» » Шароф Рашидов тумани ёшлари билан очиқ мулоқот ўтказилди

Шароф Рашидов тумани ёшлари билан очиқ мулоқот ўтказилди

27 февраль 2024 г 296 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари, вилоят ИИБ, ДХХ ва бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари, вилоят бошқармалари ва ташкилотлари раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳ Шароф Рашидов тумани ёшлари билан очиқ мулоқот ўтказишди.

Туман марказидаги ихтисослаштирилган мактабда уюштирилган тадбир аввалида раҳбарлар ўқувчиларининг эришаётган ютуқлари билан танишишди.

Шундан сўнг, очиқ мулоқотда иштирокчилар ҳамда «Ёшлар дафтари» рўйхатида турган йигит-қизларнинг мурожаатларини ҳал этиш, муаммоларига ижобий ечим топиш масалаларига эътибор қаратилди.

Жумладан, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ва ривожлантириш учун субсидия ва имтиёзли кредит ажратиш, олий таълимга ўқишини тиклаш, ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш, фирибгардан пулини ундириш, ҳарбий хизматга боришга оид 15 дан зиёд масалаларнинг айримлари жойида бартараф этилди.
Бундан ташқари пробация гуруҳи назоратида жазо ўтаётган ёшларнинг масалаларига ҳам диққат қилинди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!