Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахнинг нафосатли қизлари сараланди
14 декабрь 2018 г 2 439 Комментарии: 0
Жиззах шаҳридаги “Версал” тантаналар мажмуасида “Нафосат-2018” анъанавий Республика танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Ушбу танловни ўтказишдан мақсад турли ташкилотларда фаолият кўрсатаётган хотин-қизларнинг кийиниш услуби, бугунги кунда улар ўртасида миллий ва замонавий руҳдаги, менталитетимизга мос равишдаги кийимлар андозасини мунтазам равишда тарғиб қилиб бориш,
хотин-қизларни кийиниш маданиятига янги услуб ва тамойилларни жорий этишдан иборатдир.
Танловда иштирокчилар, “Ишбилармон ва етакчи аёл тимсоли”, “Талаба қиз”, “Ижодкор аёл” ҳамда “Эркин мавзу” шартлари бўйича беллашишди .
Қизғин беллашувларга бой бўлган баҳсда 1-ўрин Жиззах шаҳрига, 2-ўрин Зарбдор туманига, 3-ўрин Ғаллаорол туманига насиб этди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!