» » Жиззахда 200 нафар таэквондочилар беллашди

Жиззахда 200 нафар таэквондочилар беллашди

20 июль 2018 г 2 659 Комментарии: 0

Ўзбекистон Таэквондо ВТФ Ассоциацияси Жиззах вилоят бўлими "Ёшлар бизнинг келажагимиз” шиори остида вилоят очиқбиринчилиги мусобақаси ўтказилди.

Мусобақада вилоятимиз барча туманларидан 200 нафардан ортиқспортчилар уч ёш тоифасида мусобақада берлашишди.

Мусобақалар якунига кура Жиззах шаҳар спортчилари 23 та олтин, 19 та кумуш, 34 та бронза медалларини қўлга киритишди.Ғаллаорол туман спортчилари 6 та олтин 6 та кумуш ва 16 та бронза медалларини қўлга киритишди. Зомин туман спортчилари 5 та олтин, 8 та кумуш хамда 11 та бронза медалларини қўлга киритишди. Зарбдор туман спортчилари 3 та олтин, 4 та кумуш ва 4та бронза медалларини қўлга киритишди.

Мусобақада умумжамоа хисобида 1-ўрин Жиззах шаҳрига, 2-ўрин Ғаллаорол туманига, 3-ўринни Зомин туманига ва 4-ўринни Зарбдор туман спортчиларига насиб этди.

Ғолиб ва совриндорлар бошқарма ва федерациянинг совғалари билан тақдирланди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!