» » Жиззахда ННТ ҳуқуқшунос ва психологлари аҳоли билан учрашмоқда

Жиззахда ННТ ҳуқуқшунос ва психологлари аҳоли билан учрашмоқда

05 март 2024 г 220 Комментарии: 0

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) молиявий кўмаги ёрдамида “Аҳолининг эҳтиёжманд қатламига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш” лойиҳаси доирасида Жиззах вилояти “Istiqlol Avlodi” ИИҲҚҚМ томонидан “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”дан рўйхатдан ўтган фуқароларга Шароф Рашидов тумани Жиззахлик МФЙда аҳоли билан учрашув ва сайёр қабул ўтказилди.

Учрашувда хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг 11.04.2023 йилдаги №829-сонли Қонуни ҳамда 2019 йил 2-сентябрдаги №561-сонли Қонунлари юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Ҳуқуқшунос ва руҳшунос томонидан ҳуқуқий ва руҳий ёрдамлар берилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!