» » Пахтакор тумани аҳолисининг ҳуқуқий саводхонлиги оширилмоқда

Пахтакор тумани аҳолисининг ҳуқуқий саводхонлиги оширилмоқда

28 май 2022 г 513 Комментарии: 0

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) молиявий кўмаги ёрдамида “Аҳолининг эҳтиёжманд қатламига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш” лойиҳаси доирасида Жиззах вилояти “Istiqlol Avlodi” ИИҲҚҚМ томонидан “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтари”дан рўйхатдан ўтган Пахтакор туманида истиқомат қилаётган аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги оширилиб, уларни қийнаб келаётган муаммолари ҳамкор ташлкилотлар ўртасида ҳал этиб келинмоқда.

Мазкур лойиҳа доирасида, 2021 йил ноябрь ойидан 2022 йил май ойига қадар Пахтакор туманининг маҳалла фуқаролар йиғинларида янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини етказиш мақсадида учрашувлар ўтказилди. Учрашувлар давомида 720 нафардан ортиқ фуқароларнинг ҳуқуқий онги оширилди.

Бундан ташқари, аҳолининг эҳтиёжманд қатламига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида, жами 440 нафардан ортиқ фуқароларга уларни қийнаб келаётган масалалар юзасидан ҳуқуқий ёрдамлар берилди.

Шунингдек, фуқаролар томонидан ёзма шаклда келиб тушган 140 дан ортиқ мурожаатларнинг 90 таси ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўрганиб чиқилиб, ижобий ҳал этиб берилди.

Келгусида Жиззах вилояти “Istiqlol Avlodi” ИИҲҚҚМ “Аҳолининг эҳтиёжманд қатламига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш” лойиҳаси доирасида янада фаоллигини ошириб, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтари”дан рўйхатдан ўтган фуқароларга кўмаклашишда ва уларга ҳуқуқий ёрдам беришда ўзининг кенг кўламли ишларини давом эттириб боради.

Жиззах вилояти “Istiqlol Avlodi” ИИҲҚҚМ ишонч телефони – (72) 222-94-01

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!