» » 600 нафардан ортиқ фуқаронинг ҳуқуқий онги қандай оширилди?

600 нафардан ортиқ фуқаронинг ҳуқуқий онги қандай оширилди?

26 апрель 2022 г 879 Комментарии: 0

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) молиявий кўмаги ёрдамида “Аҳолининг эҳтиёжманд қатламига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш” лойиҳаси доирасида Жиззах вилояти “Istiqlol Avlodi” маркази томонидан “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтари”дан рўйхатдан ўтган Пахтакор туманида истиқомат қилаётган аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги оширилиб, уларни қийнаб келаётган муаммолари ҳамкор ташкилотлар ўртасида ҳал этиб келинмоқда.

Мазкур лойиҳа доирасида, 2021 йил ноябрь ойидан 2022 йил апрель ойига қадар Пахтакор туманининг маҳалла фуқаролар йиғинларида янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини етказиш мақсадида учрашувлар ўтказилди. Учрашувлар давомида 600 нафардан ортиқ фуқароларнинг ҳуқуқий онги оширилди

Бундан ташқари, аҳолининг эҳтиёжманд қатламига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида, жами 379 нафардан ортиқ фуқароларга уларни қийнаб келаётган масалалар юзасидан ҳуқуқий ёрдамлар берилди.

Шунингдек, фуқаролар томонидан ёзма шаклда келиб тушган 120 дан ортиқ мурожаатларнинг 78 таси ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўрганиб чиқилиб, ижобий ҳал этиб берилди.

Жиззах вилояти “Istiqlol Avlodi” ИИҲҚҚМ ишонч телефони – (72) 222-94-01

И.Хусанова Жиззах вилоят “Istiqlol Avlodi” ИИҲҚҚМ координатори    

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!