Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Аёл «орани очиқ қилиш» учун собиқ эрига 200 миллион тўлади
11 март 2024 г 605 Комментарии: 0
Фуқаролар Б.Х. ва Ф.Х.лар оилавий келишмовчиликлар сабаб 15 йиллик турмушларидан ажралган. Биргаликда бунёд қилган уйларида аёл турмушларидан туғилган икки нафар фарзандини қолдирган эр Б.Х. бошқа аёл билан турмуш қуриб кўчиб кетган эди.
Сўнгра фуқаро Б.Х. мазкур уйдаги улушини собиқ турмуш ўртоғи Ф.Х.дан ундириш масаласида судга мурожаат қилган.
Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 2023 йил 20 январдаги қарорига асосан Ф.Х.нинг фойдасига қарздор Б.Х.дан биргаликдаги турмушларида қурилган уйдаги ½ қисми улуши учун 200 млн. сўм компенсация ундириш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Ш.Рашидов туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритилган.
Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 23-моддасига кўра қарздорларга ижро ҳужжатининг ижросини ихтиёрий равишда таъминлаш учун муддат берилган.
Ижро ҳаракатлари давомида, собиқ хотини бўлган Ф.Х. турмуш ўртоғи Б.Х.га 200 млн сўм компенсация пуллари тўлиқ ундириб беришга қарор қилди ва шу билан ижро иши амалда тамомланди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!