Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Бахмаллик отадан 12 миллион сўм алимент ундирилди
27 март 2024 г 185 Комментарии: 0
Бюронинг Бахмал туман бўлими давлат ижрочиси томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари ва тушунтиришлар самара бериб, ота ўз фарзанди таъминоти учун зарур бўлган алимент суммасини тўлаб берди.
Қайд этилишича, фуқаролик ишлари бўйича Ғаллаорол туманлараро судининг қарорига кўра Т.Д.дан ундирувчи У.З фойдасига 1 нафар фарзанди учун ҳар ой жами даромадидан ¼ қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг туман бўлими иш юритувига олинган ва ижро ҳаракатлари олиб борилган. Ўз ўрнида маъсулиятини ҳис этган ота фарзанди учун алимент маблағини тўлашни зиммасига олди. Натижада даъвогар ва жавобгарнинг ўзаро келиштирилиши таъминланиб ижро ҳужжати тўлиқ таьминланди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!