Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда ташкил этилган бўш иш ўринлари ярмаркасида 27 нафар ҳарбийларнинг оила аъзолари иш билан таъминланди
17 декабрь 2018 г 2 392 Комментарии: 0
Жиззах ихтисослаштирилган олимпия заҳиралари мактаб-интернати биносида ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ва Қуролли Кучлар сафидан заҳирага бўшатилган пенсионерларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимлиги, Жиззах ҳарбий прокуратураси ҳамда Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги билан ҳамкорликда ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари, нафақадаги ҳарбийлар учун бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди.
Мазкур ярмаркада Шароф Рашидов, Пахтакор, Бахмал тумани ҳамда Жиззах шаҳридан 182 та корхона, ташкилот ва муассасалар 396 та бўш иш ўринлари билан қатнашди. Вилоят Меҳнат бандлик бош бошқармаси томонидан қолган туманлардаги 545 та бўш иш ўринлари ҳам тақдим этилди.
Ярмаркада 27 нафар ҳарбийларнинг оила аъзолари иш билан таъминланиб, 55 нафарига йўлланмалар берилди.
Тадбиркорликни ривожлантириш бўйича 18 нафар ҳарбий хизматчининг оила аъзоларига қиймати 40 миллионгача бўлган миқдорда сертификатлар топширилди.
Шунингдек, ярмаркада Матбуот ва ахборотлаштириш агентлиги вилоят бошқармаси, Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими томонидан ярмарка давомида кенг қамровли китоб савдоси, маиший техника жиҳозлари савдолари ташкил этилиб, истеъмол кредитлари ҳақида тушунтириш ишларини олиб бориш учун ишлаб чиқариш ва савдо субъектлари ҳам қатнашди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!