» » Жиззахлик солиқчи Фаррух Холбеков “маҳаллабай” дастурида пешқадамлар сафида бормоқда

Жиззахлик солиқчи Фаррух Холбеков “маҳаллабай” дастурида пешқадамлар сафида бормоқда

02 апрель 2024 г 303 Комментарии: 0

Жиззах шаҳар солиқ инспекциясида   солиқ органларига юклатилган вазифаларни маҳалла даражасида ташкил этиб, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш орқали уларнинг фаолиятини кенгайтириш ва даромадларини ошириш ҳисобига солиқ базасини кўпайтириш юзасидан манзилли ишлар ташкил этилган.

Айтиш керакки, Жиззах шаҳрида   34 та маҳаллага  28 нафар солиқ хизмати ходимлари бириктирилган.  Ҳозирда улар маҳаллаларда солиқ маъмурчилиги борасида жами 21 та йўналишда иш олиб бормоқда. 

Жиззах шаҳар солиқ инспекциясидан “Тошлоқ” маҳаллласи еттилиги таркибида фаолият юритаётган  Фаррух Холбеков “Маҳаллабай” дастури орқали пешқадамлар сафида кетмоқда. 

Жиззах шаҳар марказида жойлашган “Тошлоқ” маҳалласида  95 нафар юридик шахслар, 9 нафар ЯТТ, 528 нафар жисмоний шахслар фаолият юритади. Солиқчи ушбу  субъектларининг муаммоларини маҳалланинг ўзида ҳал этиш чораларини кўриб, паст қувватда ишлаётган корхоналарда мавжуд имкониятларни ўрганган ҳолда товар айланмаларини ошириш ва фаолиятини кенгайтириш ҳамда фаолиятини вақтинча тўхтатган хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини қайта тиклашга кўмаклашмоқда. 

Мазкур маҳалла ҳудудидаги солиқ солиш объектларини тўлиқ ҳисобга олиш чораларини кўрмоқда. Ўзига жорий йилнинг март ойи  учун бюджет даромадларига белгиланган  361.1 миллион сўмлик прогноз 457.0 миллион сўмга ёки 126.6 фоизга бажармоқда.

Қўшимча манбаларни аниқлаш ҳисобига маҳаллий бюджетга тушумларни кўпайтириш чораларини кўрди. Маҳалла даражасида вақтинча молиявий қийинчиликка дуч келган 11 нафар тадбиркор фаолияти тикланди, бўш турган 4 та объектни ишга тушиши ҳисобига 14  янги  иш ўринлари яратилди.

Маҳалла еттилиги билан биргаликда 23 нафар фуқарони  ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтказди.  

33 та субъект товар айланмасини 88.0 млн.сўмга оширганлиги натижасида маҳаллада қўшимча 3.6 млн сўм айланмадан олинадиган солиқ ундирилган. Қўшимча аниқланган 12 та объект ҳисобига мол-мулк ва ер солиқларидан 34,5 млн.сўмга ортган. 18 та корхонада ишчилар сони ва 44.7 млн сўм иш ҳақи ошгани ҳисобига 30 нафар норасмий ишчи легаллаштирилиб, қўшимча 8,9 млн сўм даромад солиғи ҳисобланган.

Жисмоний шахсларнинг турар жой объектлари бўйича жами аниқланган қўшимча манба 47,1 млн.сўмни ташкил этмоқда. Январь-март ойларида 49.4 млн.сўм мол-мулк ва ер солиқлари ундирилиши ҳисобига қарийб 4.9 млн сўм маблағ Тошлоқ маҳалласи бюджетида қолади. Агар йил давомида ундирилиши кутилаётган 361 млн сўмдан ортиқ солиқлар тўлиқ ундирилса бу маблағнинг 10 фоизи маҳалла фуқаролар йиғини бюджетига кирим қилинади. Бу маблағ маҳаллада амалга ошириладиган турли тадбирлар харж қилинади.   

Фаррух Холбеков ҳудудларга бириктирилган ходимлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш (КPI) дастурида  жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига 95.3 балл билан  баҳоланмоқда.   Натижасига қараб ой  ва чорак якуни билан рағбатлантирилади. 

Солиқчи ҳар бир дақиқани ғанимат билиб, ўзига бириктирилга ҳудудда солиқ базасини кенгайтиришга  бел боғлаган. Бу эса солиқчини янада кўпроқ меҳнат қилишга ундайди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!