Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи тамойили амалда
17 август 2023 г 443 Комментарии: 0
Солиқ идоралари ходимлари “Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойилига асосан тадбиркорлик субъектларига амалий ёрдам бериб келмоқда. Мазкур йўналишда жиззахлик солиқ ходимлари томонидан ҳам самарали ишлар амалга оширилмоқда.
“Ҳаракатлар режаси”га мувофиқ вилоятда жорий йилнинг ўтган даврида 604 та янги ташкил қилинган тадбиркорлик субъектларнинг юридик манзилига борган ҳолда уларнинг раҳбар ва ҳисобчиларига учрашган ҳолда қонун бузилишларидан сақлаш мақсадида солиқ маъмурчилиги тўғрисида тушунтиришлар берилди.
Сегментлаш натижасида 6511 та тадбиркорлик субъектларнинг муаммолари бўйича ўрганиш ўтказилиб, солиқ органларига алоқадор 5252 та тадбиркорлик субъектларига амалий ёрдам берилиб, камчиликлари бартараф қилинди.
Ортиқча харажатлар ва қонун бузилишларидан сақлаш мақсадида 4935 та тадбиркорлик субъектларининг солиқ ҳисобот-китобларини тўлдириб, электрон юборишда кўмаклашилди.
950 та тадбиркорлик субъектларнинг 32,5 млрд сўм ортиқча тўлов сўммалари уларнинг ҳисоб рақамларига қайтариб бериш ва 1576 та тадбиркорлик субъектларнинг 21,2 млрд сўм ортиқча тўловларини бошқа турдаги солиқ қарздорлигига ўтказиш бўйича амалий ёрдам кўрсатилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!