» » Вилоятнинг энг кенжа тумани Янгиободда тадбиркорликни ривожлантиришнинг ўзига хосликлари нимада

Вилоятнинг энг кенжа тумани Янгиободда тадбиркорликни ривожлантиришнинг ўзига хосликлари нимада

29 апрель 2022 г 538 Комментарии: 0

Янгиобод тумани  Давлат солиқ инспекцияси томонидан “Солиқчи – кўмакчи” тамойили доирасида амалга ошириладиган ишлар самарадорлигини таъминлаш ва келгусидаги режаларни белгилаб олиш мақсадида 4 босқич ва 9 та йўналишда тадбиркорларга тизимли кўмак кўрсатиш йўлга қўйилган.

“Ҳаракатлар режаси”га мувофиқ ўтган 2022 йилнинг март ойида 43 дан тадбиркорлик субъектига амалий ёрдам берилди.

Ортиқча харажатлар ва қонун бузилишларидан сақлаш мақсадида 43 та тадбиркорга 86 та ҳисобот тўлдириш ва топширишга кўмаклашилди.

Фаолият туридан келиб чиқиб, 40 та янги иш бошлаган тадбиркорлик субъектига оптимал солиқ режимини танлашда амалий ёрдам кўрсатилди.

Шунингдек, 5 та тадбиркорга мавжуд солиқ имтиёзларидан фойдаланиш тартиби юзасидан тушунчалар берилди.

Солиқ қарзи тўғрисида маълумот сўраб мурожаат қилган 12 та, шахсий карточкадан кўчирма сўраб мурожаат қилган 21 та тадбиркорлик субъектларига маълумотнома тақдим этилди.

Тадбиркорлик субъектларига солиқ органлари фаолиятига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар юзасидан ҳам ёрдам берилмоқда. Хусусан, айланма маблағга муҳтож бўлган 3 та хўжалик субъектига 36,0 млн.сўм кредит олинишига кўмаклашилди.

Солиқ органларининг электрон давлат хизматлари портали - my.soliq.uzda “Солиқчи-тадбиркорга кўмакчи” платформаси жорий этилган.

Шунингдек, тадбиркорларнинг активларини ҳисобга олишнинг янги механизми - “E-актив” автоматлаштирилган ахборот тизими бўлиб, ушбу тизим солиқ органларига асосий воситалар, номоддий активлар ва товар-моддий ресурслар ҳисобини юритиш, таҳлил қилиш, уларнинг ҳаракатини масофадан ҳисобга олиш, ҳар бир омбор кесимида кирим-чиқим қилинган ёки қолдиқ товарлар рўйхатини шакллантириш имконини беради.

ҚҚС тўловчилар ва устав жамғармасида давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган юридик шахслар жорий йилнинг январидан “E-актив” ахборот тизимидан фойдаланиши мажбурий ҳисобланади.

Учинчи тизим эса ижара муносабатларининг янги тизими - “Е-ижара” бўлиб, юридик ва жисмоний шахслар томонидан ижара шартномаларини солиқ органларида ҳисобга қўйиш учун “Кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш” - “E-ижара” электрон хизмати яратилиб, “ijara.soliq.uz” интернет манзилида синовдан ўтказилмоқда. Кўчмас мулк ижара шартномалари мажбурий равишда солиқ органларида электрон шаклда ҳисобга қўйиш амалиёти 2022 йил 1 январидан жорий этилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!