» » Жиззахлик солиқчилар ишни – “Тадбиркорбай” тизим асосида юритмоқда

Жиззахлик солиқчилар ишни – “Тадбиркорбай” тизим асосида юритмоқда

28 апрель 2022 г 1 042 Комментарии: 0

Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармаси ва унинг шаҳар-туман инспекциялари ходимлари томонидан “Солиқчи тадбиркорга кўмакчи” тамойилига кўра янгича – “тадбиркорбай” тизими асосида манзилли ишлар олиб борилмоқда.

Давлат солиқ хизмати органлари томонидан “Солиқчи – кўмакчи” тамойили доирасида амалга ошириладиган ишлар самарадорлигини таъминлаш ва келгусидаги режаларни белгилаб олиш мақсадида 4 босқич ва 9 та йўналишда тадбиркорларга тизимли кўмак кўрсатиш йўлга қўйилган.

“Ҳаракатлар режаси”га мувофиқ ўтган 2022 йилда 4003 та тадбиркорлик субъектига амалий ёрдам берилди.

Жумладан, “Солиқчи - кўмакчи” тамойили доирасида солиқ турлари бўйича 1329 та субъектнинг 7 458,3 (етти милярд тўрт юз эллик саккиз миллион уч юз минг) сўм мавжуд ортиқча тўлов суммаси қайтариб берилди.

172 та субъектнинг 81 980,3 (саксон бир милиард тўққиз юз саксон миллион минг) сўмлик солиқ мажбуриятлари уларнинг дебитор қарздорликлари ҳисобидан ундирилиши ҳал этилди.

Вақтинчалик молиявий қийинчиликка учраган 99 та корхонанинг 838,8 (саккиз юз ўттиз саккиз миллион саккиз юз минг) сўм  солиқ қарзи тўлов муддатлари узайтирилди.

Ортиқча харажатлар ва қонун бузилишларидан сақлаш мақсадида 2035 та тадбиркорга ҳисобот тўлдириш ва топширишга кўмаклашилди.

Фаолият туридан келиб чиқиб, 1350 та янги иш бошлаган тадбиркорлик субъектига оптимал солиқ режимини танлашда амалий ёрдам кўрсатилди.

Шунингдек, 283 та тадбиркорга мавжуд солиқ имтиёзларидан фойдаланиш тартиби юзасидан тушунчалар берилди.

Солиқ қарзи тўғрисида маълумот сўраб мурожаат қилган 530 та, шахсий карточкадан кўчирма сўраб мурожаат қилган 37 та тадбиркорлик субъектларига маълумотнома тақдим этилди.

Тадбиркорлик субъектларига солиқ органлари фаолиятига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар юзасидан ҳам ёрдам берилмоқда. Хусусан, айланма маблағга муҳтож бўлган 1 та хўжалик субъектига 100,0 млн.сўм кредит олинишига кўмаклашилди.

Солиқ органларининг электрон давлат хизматлари портали- my.soliq.uzda “Солиқчи-тадбиркорга кўмакчи” платформаси жорий этилган.

Шунингдек, тадбиркорларнинг активларини ҳисобга олишнинг янги механизми - “E-актив” автоматлаштирилган ахборот тизими бўлиб, ушбу тизим солиқ органларига асосий воситалар, номоддий активлар ва товар-моддий ресурслар ҳисобини юритиш, таҳлил қилиш, уларнинг ҳаракатини масофадан ҳисобга олиш, ҳар бир омбор кесимида кирим-чиқим қилинган ёки қолдиқ товарлар рўйхатини шакллантириш имконини беради.
ҚҚС тўловчилар ва устав жамғармасида давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган юридик шахслар жорий йилнинг январидан “E-актив” ахборот тизимидан фойдаланиши мажбурий ҳисобланади. 

Учинчи тизим эса ижара муносабатларининг янги тизими - “Е-ижара” бўлиб, бугунги кунда 112 та тадбиркорлик субьектларига  “Е-ижара” дастури орқали ундан қандай фойдаланиш бўйича тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, семинарда электрон ҳисобварақ-фактура (ЭҲФ) ҳамда маҳсулот ва хизматларнинг идентификацион коди (МХИК) тизимидаги янгиликлар жорий этилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!