» » Матбуот анжумани: Солиқ идоралари беш йил олдингидек назоратчи эмас!

Матбуот анжумани: Солиқ идоралари беш йил олдингидек назоратчи эмас!

02 июнь 2021 г 1 059 Комментарии: 0

Бугун Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармасида ОАВ ходимлари ва блогерлар учун матбуот анжумани бўлиб ўтди. “Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойили ижросига бағишланган мазкур тадбирда сўнгги йиллардаги солиқ ислоҳотлари мавзуси қизғин муҳокамада бўлди.

Матбуот анжуманида вилоят ДСБ бошлиғи ўринбосари Жўрабек Ахбўтаев сўзга чиқиб, “Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойилига кўра иш юритиш  солиқ идораларининг асосий  функциясига айланиб бораётганини рақамларда ифода этди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 декабрда Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида ҳамда 2021 йил январь ойида ўтказилган селектор йиғилишларида ишсиз аҳолини оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка жалб этиш, янги ташкил бўлган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш уларнинг муаммоларини ечишда амалий ёрдам бериш, банклар томонидан уларга кредит ажратишга кўмаклашиш,  “Солиқчи - тадбиркорга кўмакчи” тамойилини амалиётга кенг жорий этиш белгиланган.

Мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Давлат солиқ қўмитаси томонидан “Солиқчи - тадбиркорга кўмакчи” тамойили доирасида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар бўйича “Ҳаракатлар режаси” ишлаб чиқилган.

Унга кўра,  тадбиркорлик субъектларига дастлабки бухгалтерия ишини юритишга, ҳисоботларини топширишга кўмаклашиш; солиқ режимини танлашда маслаҳат ва кўмак бериш; солиқ қарзини МИБ орқали дебитор ҳисобидан ундиришга кўмаклашиш; ортиқча тўланган ҚҚС қайтариш хамда ортиқча тўланган солиғини бошқа турдаги солиқ қарзига ўтказиш; солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш тартибини тушинтириш; онлайн НКМ ўрнатишга кўмаклашиш бўйича амалий ёрдам ва маслахатлар бериш белгиланган.

Бундан ташқари бошқа идора ва ташкилотларга алоқадор бўлган муаммоларни, жумладан банклардан кредит ажратилишида, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун ер майдони ёки ижарага жой кераклиги газ, электр, сув ва канализация муаммолари бўйича тегишли ташкилотларга мурожаат хатлар юбориш,  юборилган хатлар бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумотлар талаб қилиб олиш, ижобий хал қилинмаган ҳолларда юқори ташкилотларга бартараф қилишга амалий ёрдам бериш юзасидан мурожаат қилиш кўрсатилган.

Жиззах вилоятида “Солиқчи- табдиркорга кўмакчи” тамойилида “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш” шўъбаси ходимлари томонидан 2021 йилнинг 1 январидан - май ойининг 20 кунига қадар қуйидаги ишлар амалга оширилди.

Январь ойида вилоят бўйича 416 та тадбиркорлик субъектларининг муаммолари ўрганилди. Февраль ойида Жиззах вилояти ДСБнинг 2021 йил 1 февралдаги чора-тадбир режасига асосан бошқарма бўлим бошлиқлари ва малакали ходимлар иштирокида 2 та ишчи гуруҳ шакллантириб, 2021 йилдаги солиқ қонунчилигидаги ўзгаришларини тадбиркорлик субъектларига етказиш мақсадида 5,6,7 февраль кунлари вилоятнинг барча ҳудудларида тадбиркорлар билан семинарлар ўтказилди.

Тадбиркорларни сегментлаш орқали кўмаклашиш зарур бўлган 1120 та тадбиркорлик субъектларининг муаммолари ўрганилиб, уларнинг ҳисоб-китобларини юритишда, солиқ режимини танлашда, дастлабки бухгалтерия хисоб-китобларини юритишда кўмаклашилди. Март ойида ДСҚ томонидан тадбиркорларни сегментлаш орқали кўмаклашиш зарур бўлган 1783 та тадбиркорлик субъектларининг муаммолари ўрганиш белгиланган бўлиб,  амалда 1838 та тадбиркорлик субъектларининг муаммолари ўрганилди. Уларга хисоб-китобларини юритиш, солиқ режимини танлаш, дастлабки бухгалтерия хисоб-китобларини юритишда кўмаклашилди.

Жиззах вилояти бўйича 7079 та фаолиятини тўхтатган якка тартибдаги тадбиркорлардан 2764 тасининг муаммолари ўрганилди. Уларнинг 114 нафари фаолиятини тиклаш истагини билдирган.

Апрель ойида ДСҚ томонидан тадбиркорларни сегментлаш орқали кўмаклашиш зарур бўлган 1783 та тадбиркорлик субъектларининг муаммолари ўрганилиб, ушбу тадбиркорлик субъектларига хисоб-китобларини юритишда кўмаклашилди. Апрель ойида 1619 та корхона ўрганилиб, 267 та тадбиркорлик субъектлари тиклаш истаги борлигини билдирган. ҚҚС тўловчи сифатида рўйхатдан ўтиш учун ариза берган 28 та  корхона жойига чиққан ҳолда ўрганилди. Май ойида 534 та тадбиркорлик субъектларининг муаммолари ўрганилган. Уларнинг жами 144 таси ёки 39 %нинг фаолияти тикланган.  

Жиззах вилояти бўйича жорий йилнинг 1 январидан май ойининг 20 кунига қадар “Солиқчи тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида 56 та тадбиркорлик субъектларига 8 696,4 млн. сўм кредит олиш учун банкларга хужжатлар топширилган бўлиб, бугунги кунга қадар 29 тасига 2 449,0 млн.сўмлик кредит олишда кўмаклашилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 489-сонли қарор билан тасдиқланган Низом талабларига асосан ҳисобга олиш натижасида ҳосил бўлган ортиқча тўловни корхоналарнинг ҳисоб рақамига қайтариш юзасидан қилган аризалари юзасидан 2021 йил январь-май ойлари давомида жами 153 та ташкилотга  132,6 млрд.сўм ҚҚС суммаси қоплаб берилди. Жумладан, JIZZAX-TOSHTEPA TEKSTIL МЧЖ га экспорт қилиш натижасида ҳосил бўлган 1058,0 млн.сўм ҚҚС суммаси 3 кун ичида Низом талабларига асосан бошқарма ходимлари томонидан ўрганилиб чиқилиб, жамиятнинг ҳисоб рақамига қайтарилди.

Матбуот анжумани иштирокчилари солиқ ислоҳотлари ва имтиёзлари борасида саволларга мутахассислардан батафсил жавоб олдилар ҳамда солиқ идоралари бундан 5-6 йил олдингидек фақат назоратчи эмас, ҳамкор бўлиб бораётганини таъкидлашди. “Жараён давом этади, солиқ идоралари тадбиркорга, халққа янада яқин бўлиб бораверади” деди ДСБ бошлиғи ўринбосари Жўрабек Ахбўтаев.

Тадбирда журналистларга яширин иқтисодиётга қарши курашда ҳамкорлик қилиш, тарғибот ишларини кучайтириш ҳамда ҳар қандай савол ва мурожаатлар бўйича аввало солиқ идораларига мурожаат қилишлари сўралди. Зотан, солиқ тўлаш маданияти янги Ўзбекистонни қуриш йўлида муҳим фуқаролик позицияси ҳисобланади. 

Жиззах вилояти ДСБ Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!