Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Иш самарали ташкил этилмоқда
18 декабрь 2018 г 2 505 Комментарии: 0
Жиззах вилояти ҳудудидан "Тошкент-Самарканд-Қарши-Бухоро” йўналиши бўйича ҳаракатланувчи Афросиёб тезюрар 125 километр йўлни босиб ўтади.
Шунингдек, 205- ва 71- разъездлар оралиғида 71, Жиззах — Иржар оралиғида 73,5, Ғаллаорол ва Маржонбулоқ бекатлари оралиғида 34 километрлик темир йўллар мавжуд. Яна ҳам аниқроғи, Зомин туманида 52, Зарбдор туманида 26, Шароф Рашидов туманида 18, Жиззах шаҳрида 19, Ғаллаорол туманида 37 километр узунликда темир йўллар бор.
Бу йўлларда 1 та вокзал, 11 та темир йўл бекати, 7 та разъезд бўлиб, тизимига 28 та темир йўл ташкилотлари ва корхоналари хизмат кўрсатади. Мазкур йўллар ҳам иншоотлар хавфсизлиги Жиззах вилояти ИББ транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлими ходимлари зиммасида. 225 ходимга эга ҳарбийлаштирилган ўқчилик команадаси уларнинг яқин кўмакчиси.
Вилоятда 23 та темир ва автомобиль йўллари кесишмаси бўлиб, шундан 11 таси қўриқловга олинган. Вилоят ИББ транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлими ходимлари темир йўлларга туташ аҳоли пунктлари, таълим муассасалари, темир йўл ва автокорхоналарда кўнгилсиз ҳодисалар ҳамда қонунбузарликларнинг олдини олиш мақсадида профилактик тарғибот тадбирлари ўтказишмоқда. Бу борада ҳокимлик, ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорлик қилинаяпти.
Мазкур йўналишдаги тадбирларда темир йўл хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш, темир изларга қаттиқ жисмлар қўймаслик, йўловчи ва юк поездларига тош ва бошқа жисмлар отмаслик, темир йўлнинг белгиланган йўлакларидан ўтиш, темир йўл атрофларида чорва молларини боқмаслик ва бошқа қонун-қоидалар юзасидан тушунчалар берилаётир. Темир йўлда ишловчи, бекат ва кесишмаларда хизмат олиб борувчи ишчи ҳодимларга хушёрликни йўқотмаслик, атрофларда ободоанлаштириш ишларини олиб боришга доир йўриқномалар берилаётир. Табиийки, бу саъй-ҳаракатлар қонунбузарликларни қисқартириш учун омил бўлмоқда.
Фахриддин Ҳайдаров,
Ўзбекистoн Республикаси Ички ишлар
вазирлиги Транспортда жамоат
хавфсизлигини таъминлаш
бошқармаси масъул ходими
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!