Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда 6 миллиард 100 миллион долларлик лойиҳалар режалаштирилган
08 апрель 2024 г 186 Комментарии: 0
Охирги беш йилда Жиззах вилоятига 4 миллиард доллардан ортиқ инвестициялар кириб келган. 50 триллион сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, 861 миллион долларлик экспорт қилинган.
Бу йил вилоятда 2 миллиард долларлик 400 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Уларда 11 мингта янги иш ўрни очилади.
Давлатимиз раҳбарига бу соҳадаги режалар тақдимот қилинди. Хорижий инвестор ва маҳаллий тадбиркорлар 6 миллиард 100 миллион долларлик 50 та лойиҳани амалга оширишга тайёрлигини билдирди.
Лойиҳалар тоғ-кон, машинасозлик, электр техникаси, кимё, тўқимачилик, озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт ва фармацевтика каби талаб юқори соҳаларда. Муҳими, уларнинг натижасида қарийб 20 минг янги иш ўрни яратилади.
Президентимиз инвесторларга лойиҳаларни амалга оширишда омад тилади. Мутасаддиларга уларнинг ижросини алоҳида назоратга олиш топширилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!