» » Жиззахда инвестиция лойиҳалари асосида 3 мингтадан зиёд иш ўрни яратилди

Жиззахда инвестиция лойиҳалари асосида 3 мингтадан зиёд иш ўрни яратилди

10 ноябрь 2020 г 1 399 Комментарии: 0

Жиззах вилоятида жорий йилнинг ўтган даврида умумий қиймати 2.7 триллион сўмлик 252 та инвестиция лойиҳалари ишга туширилиши натижасида 3 минг 77 та янги иш ўрни яратилди.

– Вилоятда тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишга катта эътибор қаратилмоқда, – дейди Жиззах вилояти инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бўлим бошлиғи Искандар Аҳатов. – Яратилган қулай инвестиция муҳити, ҳудуддаги бой табиий ресурс манбаларидан фойдаланиш имкониятлари хорижлик сармоядорларнинг қизиқишини оширмоқда.

Мавжуд имкониятлар ҳисобга олиниб, 2020 йилда 302,5 миллион АҚШ доллари ҳажмида тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштириш белгиланган. Жорий йилнинг ўтган ўн ойи давомида вилоятда 461,5 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ўзлаштирилди. Тўғридан тўғри хорижий инвестициялар киритиш ҳисобига йирик ишлаб чиқариш лойиҳалари амалга оширилмоқда. Жумладан, вилоятнинг Зафаробод туманида қиймати 150 миллион долларлик хорижий инвестиция ҳисобига йирик цемент заводи барпо этилди. "Huaxin Cement Jizzakh" МЧЖ шаклидаги қўшма корхона йилига 1,2 миллион тонна цемент ишлаб чиқариш қувватига эга.

Ушбу лойиҳанинг яна бир муҳим жиҳати энг сўнгги русумдаги энергия тежамкор, экологияга таъсири кам бўлган технологияларни жорий этиш натижасида М-400 ва М-500 маркадаги сифатли цемент маҳсулотлари ишлаб чиқарилаётир. Корхонада 300 дан кўпроқ янги иш ўрни яратилди.

Йилнинг ўтган даврида тўғридан тўғри хорижий инвестиция киритиш ҳисобига “Global Optical Communication” МЧЖда оптик толали кабель-сим маҳсулотлари, “Jada Color Tekstil” МЧЖда трикотаж мато ишлаб чиқариш ва бўяш, “Arhat chemicals” МЧЖда техник спирт, “Мирзачўл Текс” МЧЖда жинси мато ишлаб чиқариш лойиҳалари ишга туширилди.

Шунингдек, киритилган тўғридан тўғри хорижий инвестиция ҳисобидан “Alfa Eco Corparation” МЧЖ цемент ишлаб чиқариш, “Jizzax organik” МЧЖ хусусий корхонасида чорвачиликни ривожлантириш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, “Silverleafe BMB Agro Trade Group” қўшма корхогнасида агрокластер тизимини ташкил этиш лойиҳалари ишга туширилиши режалаштирилган.

Вилоятда 2020-2022 йилларда умумий қиймати 27,4 трилион сўмлик 604 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш белгиланган. Жумладан, саноат йўналишида умумий қиймати 20,6 триллион сўм бўлган 201 та, хизмат кўрсатиш соҳасида 966,3 миллиард сўмлик 214 та, қишлоқ хўжалигида 5,8 триллион сўм бўлган 189 та лойиҳалар амалга оширилади.

Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида киртиладиган сармоянинг 5,2 триллион сўмини банк кредитлари ва 1,8 миллиард долларини хорижий инвестициялар ташкил этади. Лойиҳаларни амалга ошириш натижасида 22 мингдан зиёд янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!