» » Жиззахда II-Халқаро инвестиция форуми ўтказилади

Жиззахда II-Халқаро инвестиция форуми ўтказилади

24 май 2019 г 2 922 Комментарии: 0

Бугун Жиззах вилояти ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Азим Ахмедхаджаев иштирокида “Вилоятда хорижий инвестициялар жалб қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда бу борадаги инвестиция лойиҳалар”  мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуман аввалида вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари – вилоят ҳокимининг матбуот котиби Акмал Бинокулов тадбирни очиб бериб, журналистларни бугунги матбуот анжумани кун тартиби билан таништирди. 

Шундан сўнг, вилоят ҳокими ўринбосари Азим Ахмедхаджаев хорижий инвестициялар жалб қилиш борасидаги Жиззах вилоятида амалга оширилаётган ишлар ва бу борадаги инвестиция лойиҳалари тўғрисида анжуман иштирокчиларига  маълумотлар берди.

Жумладан, вилоятда 2019-2020 йилларда умумий қиймати 26,9 трлн. сўмлик 866 та инвестиция лойиҳалари ишга туширилиши ва бунинг натижасида 29 064 та янги иш ўринлари яратилиши мақсад қилинганини таъкидланди.

Шунингдек, ҳисобот даврида умумий қиймати 368,5 млрд.сўм маблағлар ўзлаштирилиши ҳисобига 137 та инвестиция лойиҳалари фойдаланишга топширилиб, 1 337 та янги иш ўринлари яратилган.

Шу билан бирга, 560 та инвестиция лойиҳаларида амалий ишлар бошланган ва 2,7 трлн.сўм маблағлар ўзлаштирилган.

2019 йилнинг ўтган даврида вилоятда 23 та янги қўшма ва хорижий корхона рўйхатдан ўтказилган бўлиб, бугунги кунда фаолият юритаётган ушбу турдаги корхоналар сони 150 тага етди.

Мазкур корхоналар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш,  кимё, машинасозлик, электротехника ҳамда тўқимачилик соҳаларида, ахборот-коммуникация технологиялари ва бошқа йўналишларда муваффақиятли иш олиб бормоқда.

Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йил 8 апрель санасида ўтказилган видеоселектордан кейин амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида, вилоятда 2019 йилда қиймати 1 392,2 миллион долларлик 42 та хорижий инвестициялар иштирокидаги лойиҳалар дастури ишлаб чиқилиб,
2019 йил якунига қадар 358,6 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция маблағлари ўзлаштирилишини белгилаб олинган.

Тўғридан-тўғри хорижий инвестиция маблағлар ҳисобига амалга оширилиши белгиланган инвестиция лойиҳаларининг аксарияти саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган лойиҳалар ҳисобига тўғри келади.

Статистика ҳисоботларига асосан бугунги кун ҳолатига 25 та ҳудудий лойиҳалар доирасида жами 31,7 миллион долларлик тўғридан-тўғри инвестициялар ўзлаштирилди.

2019 йил I-ярим йиллигида 33 та инвестиция лойиҳалари бўйича 132,4 миллион доллар ёки йиллик кўрсаткичга нисбатан 37 фоиз тўғридан-тўғри хорижий инвестиция маблағларини ўзлаштириш белгиланган.

Вилоятимизга тўғридан-тўғри хорижий инвестиция маблағларини фаол жалб этиш мақсадида хорижий давлатлардаги (Россия, Беларуссия ва Франция) элчихоналаримиз билан тизимли равишда иш олиб бормоқдамиз. Бугунги кунда элчихоналар билан ҳамкорликда умумий қиймати 305,2 млн. долларлик 11 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Шу ўринда айтиб ўтиш лозимки, вилоятга тўғридан-тўғри хорижий инвестиция маблағларини кенг жалб этишда вилоятдаги иккита эркин иқтисодий зоналар муҳим аҳамият касб этиб келмоқда.

Хусусан, “Жиззах” ЭИЗ ва “Зомин-фарм” ЭИЗларида қиймати 325,8 млн.долларлик 17 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда, ушбу лойиҳалар фойдаланишга топширилиши натижасида вилоятнинг экспорт салоҳияти 131,8 млн.долларга ошади.

Давлатимиз раҳбарининг топшириқларига асосан, ҳар хафтанинг чоршанба куни “Инвестиция куни” деб белгиланиши, маҳаллий ва хорижий инвесторлар билан учрашувлар ўтказиш учун бир қанча қулайликлар яратиб берди.

Ҳозирги кунда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан ҳамкорликда жорий йилда II-Халқаро инвестиция форумини ўтказиш юзасидан амалий ишлар олиб бормоқдамиз.

Форум давомида 50 дан зиёд хорижий давлатлардан 300 га яқин инвесторлар вилоятимизга ташриф буюришлари ва бир қатор шартномалар имзоланиши кўзда тутилган.

Матбуот анжумани давомида журналистлар мавзу юзасидан соҳа мутахассислари томонидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!