» » Жиззахнинг 2 та ҳудудида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

Жиззахнинг 2 та ҳудудида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

17 апрель 2024 г 378 Комментарии: 0

Республиканинг тоғли ҳудудларида денгиз сатҳидан 2000 метр баландликда қор кўчиш хавфи эълон қилинади.

Ўзбекистоннинг олтита ҳудудида қор кўчиш хавфи эълон қилинди. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берди.

Қайд этилишича, бунга 16-22 апрел кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари сабаб бўлади. 

Шу боис республиканинг тоғли ҳудудларида денгиз сатҳидан 2000 метр баландликда қор кўчиш хавфи эълон қилинади. Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида;

Қолган ҳудудларда:

  • Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;
  • Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманларида;
  • Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманларида;
  • Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон, туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);
  • Наманган вилояти: Поп тумани.
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!