» » Ўзбек  футболи афсонаси Тўлаган Исоқовга Жиззах вилояти ҳокимининг табриги етказилди

Ўзбек  футболи афсонаси Тўлаган Исоқовга Жиззах вилояти ҳокимининг табриги етказилди

22 апрель 2024 г 326 Комментарии: 0

21 апрель куни ўзбек футболи тарихида ёрқин из қолдирган ҳамда айни пайтда ЎФА Фахрийлар кенгаши раиси сифатида фаолият олиб бораётган Тўлаган Исоқов 75 ёшни қарши олди.

Шу муносабат билан байрам тадбири ташкил этилди ва унда ЎФА раҳбарияти, турли спорт ташкилотлари, клублар, футбол жамоатчилиги вакиллари иштирок этишди. Тадбирда Тўлаган Исоқовнинг ёрқин футболчилик фаолияти ҳақида сўз борди, тарихий лаҳзалар ёдга олинди.

Футболимиз ривожига қўшган ҳиссаси эътироф этилиб, яна узоқ йиллар самарали меҳнат фаолиятини олиб бориши ҳақида тилаклар билдирилган ҳолда,  У кишига вилоят ҳокими Эргаш Салиевнинг эсдалик совғаси ҳамда табригини вилоят ҳокими ўринбосари Акмал Савурбаев тантанали тарзда топширди.

Тўлаган Исоқов 1967-1979 йиллар давомида «Пахтакор» жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Собиқ Иттифоқ чемпионатларида 252 учрашувда майдонга тушиб, 52 гол киритишга муваффақ бўлган.

Тўлаган Исоқовнинг футболимиз ривожига қўшган ҳиссаси беқиёс. Ҳозирги кунда ЎФА Фахрийлар кенгаши раиси сифатида ўзбек футболи афсоналари ва ёш авлод ўртасида мулоқотлар ташкил этишда жонбозлик кўрсатиб келмоқда.

 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!