» » Бахмалликлар авиачипта учун тўлаган 43 миллион сўмни қайтариб олишди

Бахмалликлар авиачипта учун тўлаган 43 миллион сўмни қайтариб олишди

18 март 2022 г 640 Комментарии: 0

Сўнги пайтларда пандемия шароити, дунё сиёсий майдонидаги вазиятлар сабаб истеъмолчиларни авиачипталар, қолдирилган авиқатновлар билан боғлиқ бир қанча муаммолар қийнаб келмоқда.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига Бош Прокуратура “ишонч телефонига” қўнғироқ қилган Бахмал тумани “Қўшчинор” МФЙ да яшовчи 10 нафар фуқаронинг мурожаати келиб тушган.

Ушбу аризаларни Самарқанд шаҳар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари ўрганишди. Боиси ушбу фуқаролар Самарқанд шаҳри, Буюк ипак йўли кўчаси, 112-уйда жойлашаган “Quality Travel Group” авиакассасидан Россия Федерациясига учиш учун (4 300 000 минг сўмдан) 10 киши 43 миллионга авиачипталар харид қилишган.

Маълум сабабларга кўра улар Россияга учмайдиган бўлгач, чипта учун тўлаган пулларини қайтариб олишмоқчи бўлишган. Аммо қанчалик ҳаракат қилишмасин, авиачипта учун тўлаган пулларини авиакасса ходимлари турли важлар билан беришмаган.

Самарқанд шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари “Quality Travel Group” авиакассаси раҳбариятига қонуний жиҳатдан тушунтириб, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини бузишаётганини билдиргач, авиакасса 10 нафар истеъмолчига чипта учун тўлаган 43 миллион сўмини тезкорлик билан қайтариб беришди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!