Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Истеъмолчига имконият яратилди
02 ноябрь 2019 г 1 608 Комментарии: 0
Жиззах шаҳар Обод маҳалласи И. Каримов кўчаси 100-уй 12-хонадонда яшовчи фуқаро Мансурова Дилдора Жиззах шаҳар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига ёзма ариза билан мурожаат қилади.
У ўз мурожаатида газ таъминоти корхонаси томонидан 8 800 000(саккиз миллион саккиз юз минг ) сўм қарздорлиги борлиги сабаб МИБ ходимлари томонидан хонадонига газ тармоқдан узилиши тўғрисида огоҳлантирилганлиги учун эътироз билдирган.
Жамият мутахассислари Жиззах шаҳар Газ таъминоти корхонаси ходимлари ва МИБ инспектори билан ҳамкорликда аризачи Мансурованинг хонадонида ўрганиш ўтказиб, хонадонига 2019-йилнинг сентябрь ойида газ ҳисоблагич ускунаси ўрнатилганлиги, қолаверса хонадон эгалари 2016-йилдан бери газ ҳисоблагич ўрнатилмаган ҳолда газдан фойдаланиб келганликлари маълум бўлди.
Жамият мутахассислари фуқаро Мансурова Дилдоранинг маҳаллада ёлғиз она ва қарамоғида ногирон онаси борлиги, оилавий аҳволи ёмонлигини инобатга олиб, газ таъминоти корхонаси томонидан истеъмолчига амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб 8 800 000 сўм қарздорликни 1 700 000 сўмга туширишга эришилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!