Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда носоз Gentra автосалон томонидан ўз вақтида таъмирлаб берилмагани учун харидорга автомобиль пули тўлиқ қайтарилди
01 ноябрь 2019 г 1 864 Комментарии: 0
Жиззах шаҳар Олмазор МФЙ «Наврўз» кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро Н.Ё. 2019 йил 27 сентябрь куни Бош прокуратура ишонч телефонига мурожаат қилди, деб хабар берди «Халқ сўзи Online».
У ўз мурожаатида Жиззах шаҳридаги «Ас-сервис» МЧЖга қарашли автосалондан Gentra русумли автомашинани 135 000 000 сўмга харид қилганлигини, аммо орадан бир ой вақт ўтиб автомашинанинг люк қисмида носозлик сабабли салонни ичига автомашинани ювдиришга борганида сув ўтиб ўриндиқларида кўлмак бўлиб қолганлигини кўрсатган.
Ҳолатни автосалон маъмуриятига маълум қилиб, автомашинасини тузатиб беришлари учун калити билан топшириб келганлигини, лекин шунча вақт ўтса ҳамки, автомашинасини тузатилгани тўғрисида автосалон ходимларини томонидан чақирилмаганлигидан эътироз билдирган. Ушбу мурожаат ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатилиш учун юборилган эди.
Н.Ё. «Ас-сервис» МЧЖ га қарашли автосалон кўрсатган таъмирлаш ишларидан қониқмаганлиги ва автомашинадаги носозлик завод томонидаги камчилиги сабабли харид қилган янги Gentra автомашинасига тўланган суммасини қайтарилишини талаб қилди. Жамият мутахассислари томонидан унинг эътирози асосли деб топилиб, Н.Ё.га автосалон томонидан 135 000 000 сўм пули тўлиқ қайтариб олиб берилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!