Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилояти қурилиш материаллари бўйича халқаро форумга мезбонлик қилади
25 апрель 2024 г 559 Комментарии: 0
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 8-9 апрель кунлари Жиззах вилоятига ташрифида “Basalt Uzbekistan” кластери томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар афзалликларини кенг тарғиб этиш, илмий-тадқиқот ишларини жадаллаштириш ҳамда ташқи бозорга чиқишни янада фаоллаштириш бўйича берилган вазифалар асосида ташкил этилмоқда.
Форумда йирик буюртмачилар, қурилиш корхоналари, лойиҳалаш институтлари ва бошқа манфаатдор вазирлик, идоралар вакиллари, маҳаллий ва хорижий ишбилармонлар, шунингдек, Жанубий Корея, Италия, Чехия, Туркия, Россия каби давлатлардан мутахассислар иштирок этади.
Форум дастурига кўра иштирокчилар Ўзбекистонда базальт асосида инновацион қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳолати ва истиқболлари, маҳсулот сифати ва хусусиятлари ҳамда бу борадаги жаҳон стандартлари, ушбу йўналишда амалга оширилаётган изланишлар ва янгиликлар, илғор технология ва ускуналар ҳақида батафсил маълумотга эга бўладилар.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!