» » Форишда касб ва хорижий тилларни ўқитиш бўйича сeминар ташкил этилди

Форишда касб ва хорижий тилларни ўқитиш бўйича сeминар ташкил этилди

30 апрель 2024 г 232 Комментарии: 0

Фориш туман ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 апрелдаги 59-сонли фармони мазмун-моҳияти, хорижда ишлаш истагида бўлган фуқароларни аниқлаш, касб ва хорижий тилларга ўқитишни ташкил этиш ҳамда ташкиллаштириш тартибида хорижга юборилишини таъминлаш масалалари бўйича ишчи гуруҳ томонидан семинар ташкил этилди.

Семинарда ҳоким ёрдамчилари, маҳалла хотин-қизлар фаоллари, хорижда ишлаш истагида бўлган фуқаролар ҳамда тегишли корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққан ишчи гуруҳ аъзолари хорижда ишлаш истагида бўлган фуқароларни аниқлаш, касб-ҳунар ва хорижий тилларга ўқитишни ташкил этиш, бу борада мутасаддилар олдида турган вазифалар ҳақида батафсил сўз юритдилар.

Семинар давомида хорижда ишлаш тартиб-тамойиллари, касб малакасини ошириш, бунда нималарга эътибор қаратиш лозимлиги, аввало ҳар бир фуқаро ишлаш учун бораётган давлатнинг қонунларини тўлиқ билиши ва шу каби масалалар бўйича батафсил маълумотлар берилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!