Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Фориш туманида ёшлар касб-ҳунарга ўқитилмоқда
28 сентябрь 2023 г 354 Комментарии: 0
Фориш туманида ёшларни касбга йўналтириш, касб-ҳунарга ўқитиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Бугунги кунда туманда 1 та касб-ҳунар мактаби фаолият юритиб келмоқда. Унда 238 нафар ёшлар 6 та йўналиш бўйича касб-ҳунарга ўқитиляпти.
Жумладан, автомобиль двигателларини ташхислаш ва таъмирлаш, электрамонтёр, рақамли ахборотларни қайта ишлаш устаси, якка тартибда кийим тикувчи, цемент ишлар чиқариш машина ва жиҳозлари оператори, ўсимликлар ҳимояси лабораторияси лаборанти каби касб-ҳунарларга ўқишмоқда.
Касб-ҳунар мактаби ёшларни бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, касб-ҳунар эгаллашлари учун барча зарур жиҳозлар билан таъминланган. Касб-ҳунар эгаллаган ёшлар ўзлари эгаллаган мутахассисликлари бўйича тумандаги корхоналарга ишга жойлаштирилмоқда. Ўз йўналишлари бўйича тадбиркорлик қилиш истагида бўлган ёшларга ўз бизнесларини йўлга қўйишларида ҳар томонлама кўмаклашиляпти.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!