Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Шароф Рашидовдаги касб-ҳунар мактабида Германиянинг “KfW” банкининг лойиҳаси бўйича учрашув ўтказилди
02 май 2023 г 378 Комментарии: 0
Шароф Рашидов тумани 2-сонли касб-ҳунар мактабида Германиянинг “KfW” банки томонидан молиялаштириладиган “Профессионал таълим тизимини такомиллаштириш” лойиҳаси доирасида учрашув бўлиб ўтди.
Музокараларда “Planco Consulting GMBH” компанияси миссияси вакили Степҳан Веран ҳамда “GIZ” лойиҳаси вакиллари, Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги Жиззах филиали бўлим бошлиғи, касб-ҳунар мактаби директори ҳамда унинг ўринбосарлари иштирок этди.
Лойиҳа вакиллари касб-ҳунар мактаби биноси ҳолати, ўқитилаётган касблар, ўқувчиларга яратилган шарт-шароитлар, ҳудудга яқин иш берувчи корхона ва ташкилотлар билан яқиндан таништирилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!