» » Устозлари қадр топган она юртим

Устозлари қадр топган она юртим

01 октябрь 2022 г 355 Комментарии: 0

Ғаллаорол тумани Лалмикор шаҳарчасида 1-сонли касб-ҳунар ҳамда ҳудуддаги 6 та умумтаълим мактаби ҳамкорлигида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Ушбу таълим муассасаларида кўп йиллар меҳнат қилиб, бугунги кунда нафақа гаштини сураётган, ўқув даргоҳларининг энг фаол ўқитувчи-педагоглари таклиф этилган тадбир – “Устозлари қадр топган она юртим!” шиори остида бўлиб ўтди.

Тарбиявий аҳамият касб этган тадбирда фахрий муаллимлар, айни пайтда ўқувчиларга таълим-тарбия бераётган ёш ўқитувчи ва мураббийлар ўз тажрибалари, ёшларга етук билим ва тарбия беришда нималарга эътибор қаратиш лозимлиги юзасидан фикрлашди.

Фахрий устозларга эсдалик совғалари топширилди. Концерт дастури намойиш этилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!