» » Жиззахда ёшлар фестивали олис ҳудудлардан бошланди

Жиззахда ёшлар фестивали олис ҳудудлардан бошланди

09 февраль 2022 г 424 Комментарии: 0

Янгиобод туманининг олис ҳудудларидан бири бўлган «Савот» маҳалла фуқаролар йиғинида ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмларини жорий этиш, улар билан ишлашнинг вертикал тизимини яратиш, ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш, таълим муассасаларида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларнинг самарадорлигини янада ошириш мақсадида ёшлар фестивали бўлиб ўтди.

Туман сектор раҳбарлари, Марказий ҳарбий округининг Жиззах гарнизонидаги ҳарбий қисм командирлари ва ҳарбий хизматчилари ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган фестивалда шоир ва ёзувчилар, спорт усталари ҳамда маҳалла ёшлари иштирок этди.

Тадбир доирасида мамлакатимиз Қуролли Кучлари жанговар салоҳиятини акс эттирувчи ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар намойиш этилди. Шунингдек, ёшлар ўртасида спортнинг футбол, волейбол, баскетбол, стол тенниси, шахмат-шашка, камондан ўқ отиш ҳамда турли миллий ўйинлар бўйича мусобақалари ташкил этилди. Интеллект соҳиблари учун “Заковат” беллашуви, “Ёш китобхон” мусобақаси, рассомчилик кўрик-танлови, ҳарбий оркестр ва иқтидорли санъатсевар ёшлар иштирокида концерт дастурлари бўлиб ўтди.

Тадбир якунида мусобақа ва кўрик-танловларда ғолиб деб топилган маҳалла ёшларига фахрий ёрлиқ ҳамда  эсдалик совғалари топширилди. 
 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!