» » Бахмал туманида “Ёшлар фестивали” бўлиб ўтди

Бахмал туманида “Ёшлар фестивали” бўлиб ўтди

14 декабрь 2021 г 649 Комментарии: 0

Бахмал туманининг “Ўрмончи” маҳалла фуқаролар йиғинида “Ўзбекистон ёшлар форуми – 2021” лойиҳаси доирасида “Ёшлар фестивали” бўлиб ўтди.

Фестивал доирасида велосипедда ва саломатлик учун пиёда юриш марафонлари, спортнинг мини-футбол, шахмат ва миллий кураш мисобақалари, ёш эстрада қўшиқчи ҳаваскорларининг мусиқий чиқишлари, расмлар танлови беллашувлари ўтказилди. Шу ҳудудаги “н” ҳарбий қисм хизматчилари томонидан тайёрланган қўл жанги бўйича кўргазмали чиқишлар ва ҳарбий қурол-аслаҳалар кўргазмаси намойиши тадбир иштирокчиларида катта таассурот қолдирди. Тадбирда 13 минг нафарга яқин маҳалла ёшлари иштирок этди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!