Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Эртага Ўзбекистондаги энг катта фестивал “Фориш” полигонида ўтказилади
06 январь 2020 г 1 996 Комментарии: 0
7-9 январь кунлари Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги ташаббуси билан Жиззах вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда “Мардлар қўриқлайди Ватанни!” шиори остида энг катта ватанпарварлик фестивали ўтказилади.
“Фориш” тоғ полигонида ўтказилиши режалаштирилган фестивалда дастлаб, саҳна кўринишлари, “қўл жанги” чиқишлари, қурол-аслаҳа ва жанговар техникалар, ҳарбий кийим-кечак ва озиқ-овқат кўргазмаси ташкил этилади.
Шундан сўнг, ҳарбийлар спортнинг қўл жанги, бокс ва тош кўтариш турлари ҳамда жиззахлик ёшлар эса арқон тортиш, камондан ўқ отиш, миллий кураш бўйича беллашадилар.
Фестивал давомида халқимизнинг миллий ўйинлари ҳам ўтказилади. Хусусан, улоқ-кўпкари, от пойгаси, бедана ва хўрозлар жанги, мерганлик ҳамда автопойга каби мусобақалар ўтказилади.
Фестивал якунида эса консерт дастури ўрин олган.
Барчани ушбу фестивалда иштирок этиши учун Жиззах гарнизонидаги “Фориш” полигонига таклиф этамиз.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!