Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » “Ҳарбий Ватанпарварлик” фестивалига марҳамат
05 январь 2019 г 3 081 Комментарии: 0
Юртимиз бўйлаб ўтказилаётган ҳарбий Ватанпарварлик ойлиги доирасида 2019 йил 6 январь куни соат 10:00 да Шароф Рашидов тумани, “Гандумтош” маҳалла фуқаролар йиғини, Гандумтош кўчасида “Ҳарбий Ватанпарварлик" фестивали (паради) ўтказилиши режалаштирилган.
Парад доирасида миллий кўпкари ўйинлари, ҳарбий техника ва қурол-яроғ қўргазмалари ҳамда ҳарбийлар иштирокидаги чиқишлар намойиш этилади.
Мазкур ҳарбий Ватанпарварлик фестивалига барчангизни таклиф этамиз.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!