Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Янгиободда "Маҳалла ёшлари фестивали" ўтказилди
05 февраль 2022 г 560 Комментарии: 0
Вилоятимизнинг энг чекка, Тожикистон билан чегара ҳудудида жойлашган “Совот” маҳалласида ёшлар етакчилари учун тақдимотлар бўлиб ўтди.
Жиззах вилоятидаги барча маҳаллаларда 2022 йилда ёшлар билан манзилли ишлаш тизимини яратиш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Тақдимот давомида йил давомида 96 йўналишдаги лойиҳа ва тадбирлар ташкил қилиниши орқали, 600 мингдан ортиқ ёшлар қамраб олиниши ҳақида айтиб ўтилди.
Янгиобод туманининг “Совот” маҳалласида ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш юзасидан "Маҳалла ёшлари фестивали" бўлиб ўтди.
Ёшлар ишлари агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғи Дилмурод Худайшукуров сўзга чиқиб, "Совот" маҳалла ёшлар етакчиси Элдор Худойбердийевни маҳалла ёшларига таништирди.
Шунингдек, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида Мудофаа вазирлиги, ДХХ чегара қўшинлари ҳамда Миллий Гвардия томонидан маҳалла ёшлари учун замонавий ҳарбий техника, қурол-аслаҳа ва анжомлар кўргазмасини ташкил этилди.
Шунингдек, спорт мусобақалари, мусиқа ва санъат, китобхонлик тадбирлари, "заковат" интеллектуал ўйинлари, "Нуронийлар ва ёшлар" учрашувлари буларнинг барчаси бугун Совотлик ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказишларига хизмат қилади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!