Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрами кенг нишонланди
01 октябрь 2022 г 728 Комментарии: 0
Бугун вилоят ҳокимлиги Анжуманлар саройида 1 октябрь - “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.
Дунёда шундай касб эгалари борки, уларсиз ҳаётимизни тасаввур қилиш қийин. Ўқитувчилар эса ҳаётимиз чароғбонларидир.
Ким бўлмайлик, қайси соҳада ишламайлик барчамизга муаллимлар таълим ва тарбия беришган. Тантанали тадбирида сўзга чиққан вилоят ҳокими Эргаш Салиев байрам билан барча ўқитувчи ва мураббийларни самимий муборакбод этди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармонига кўра вилоятимиздан умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқитувчи ҳамда тарбиячиларидан бир гуруҳи давлатимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлганлар ва соҳада фидоий бўлган вакиллар эътироф этилиб, қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.
Байрам дастурида жонли тарзда Ўзбекистон давлат симфоник оркестрини томонидан ташкил этилган концерт дастури барчага бирдек манзур бўлди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!