Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Вилоят ҳокими Жиззах политехника институти профессор-ўқитувчиларини тақдирлади
01 октябрь 2020 г 1 683 Комментарии: 0
Ўқитувчи – дунёдаги энг эъзозли, эҳтиром ва эътиборга лойиқ, қалбларга яхшилик, эзгулик, комиллик олиб кирувчи муборак касбдир. Устозларимиз ёшларга илм, билим бериш билан бир қаторда баркамоллик сари етаклайдилар. Устоз ҳар бир инсоннинг келажаги учун тамал тошини қўйишда муҳим роль ўйнайди. Шунинг учун ҳам халқимизнинг устоз отангдек улуғ, деган пурҳикмат нақлида ўқитувчи ва мураббийларга бўлган самимий эҳтиром намоён. Ҳар биримиз қайси соҳада меҳнат қилмайлик, устоз ва мураббийларга эҳтиёж сезамиз. Aввалига мактабгача таълим муассасаси, кейин мактаб, навбати билан олий таълим юртида ҳам биз устоз ва ўқитувчилардан сабоқ оламиз.
Бугун 1 октябрь ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Жиззах политехника институтининг бир гуруҳ ўқитувчиларига вилоят ҳокими Эргаш Салиевнинг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Тадбир давомида сўз олганлар келажагимиз асосчилари ҳисобланмиш ёшларга кўрсатилаётган эътибор ва берилаётган билимда Жиззах политехника институти жамоасининг ўрни беқиёслигини таъкидладилар. Тадбир сўнгида вилоят ҳокими ўқитувчиларнинг IT-Parkда яратилаётган шароитлар билан яқиндан таништирди.
Шу ўринда Жиззах вилояти ҳокимлиги барча устоз ва мураббийларни 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан чин дилдан муборакбод этади. Келажагимиз пойдевори – ёшларимизга билим ва зиё нурини таратишдан асло чарчаманг!
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!