Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни
01 октябрь 2019 г 2 454 Комментарии: 0
Бугунги саҳифамизда Тарих факултети “Ижтимоий фанлар” кафедра мудири , профессор Бахти Очилова билан қилган суҳбатимизни эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Ўқув хонасини муқаддас деб биламан....
Бахти Очилова ҳақида хўп ва кўп эшитганман. Устознинг қаттиққўллиги ва талабчанлигини яхши биламан. Шу боис бироз чўчидим. “Устознинг умри-мангу шогирдлар умри унга уланади ,”-дейишади. Ҳа, жуда ҳам тўғри фикр.Муаллим шундай зотки , унинг номи ҳам , умри ҳам ҳамиша боқийдир. Ҳар биримиз ким бўлишмиздан қаъттий назар устозлар ҳақида гапирганимизда қалбимизда ўз –ўзидан илиқлик пайдо бўлади. Ҳаёт йўлларимизни нурафшон бўлишига ҳисса қўшган, ўгит ва панд- насиҳатлари билан беминнат ёрдамчи бўлган муаллимлар ҳақида қанча гапирсак , уларнинг шарафига таҳсинлар айтсак оз. Мен қаршимда ана шундай ҳурматга лойиқ бағрикенг, ўзига ишонган, билими, ақлу заковати билан шогирдлар ва устозлар эҳтиромига лойиқ бўлган аёл, Устозни кўрдим. Қуйида Бахти Очилованинг фикр мулоҳазалари билан танишасиз.
Ўқитувчи қандай инсон ? Аслида у қандай бўлиши керак ...
Ўқитувчи! Шу сўзнинг этимологияси ва тушунча сифатидаги моҳиятининг аналитик таҳлилиёқ бу касбнинг фалсафасини аниқ очиб беради.Инсоният тафаккури тараққиётига назар ташласак, ўқитувчи маънавий омил, маънавий идеал, маънавий “эфир” каби хусусиятлар билан тавсифланиб унга акасиологик ёндашилган. Маъанавий идеал жамиятга бир қанча хислатлари, масалан , принципиал таъсир ( сўз ва иш бирлигига эгалик) ғоявий –аҳлоқий таъсир (ҳаётсеварлик, ватанпарварлик ,миллатпарварлик инсонийлик, меҳнатсеварлик, ҳушҳулқлилик) илмий ижодий таъсири (яратувчилик, малакалилик,тажрибалилик,интелектуаллик) ижтимоий фаоллик (ишга маъсулият , бурчни сидқидилдан ато этиш, интизом ва фаоллик ,ташаббускорлик ва дахлдорлик) билан таъсир кўрсатади. Маъанавий идеал асосида жамиятнинг ижитмоий-сиёсий, маънавий- маданий, иқтисодий муҳити йўналтирилиб борилган. Чунки, тафаккурий аҳлоқий ва амалий етук шахс (маънавий идеал)га ўзгалар ишонади,унга эргашади ва бундай етукликка тақлид қилади. У ибрат.
Маънавий “ эфир ” фитратида ўқитувчи инсонни ўз-ўзини ва ўзлигини таниши, ақлий ва руҳий уйғунликни ривожлантириши эзгулик, иймон, виждон эътиқодлилик ва эркинлик , адолат, тараққиёт, фаровонлик туйғуларини шакллантириши ва бунда ўзи намуна бўлиши ифодаланган.
Ўқитувчига маънавий омил сифатида қадриятли муносабатнинг асосий жиҳати унинг ўзи яшаётган жамиятни , давлатни юксалишини таъминлайдиган ва умуминсоний қадриятларни ўзлаштирган баркамол шахсни камол топтириш вазифасини бажариши билан белгиланган. Ўқитувчида шундай хусусиятлар бўлмаса ёки қарор топмаган бўлса у тўлақонли, бир бутун ва яхлит шахсни тарбиялай олмаган.
Демак ўқитувчи ўқувчининг онги, маънавиятли дунёқараши ( маърифати) ни коррексия қилувчи функсияни бажаради ва бу билан кучли жамият ривожида ижобий таъсир кўрсатади
Касбингиздан топганларингиз...
Ўқитувчилик тақдирим, шунинг учун илмий педагогик фаолиятидан ташқари бошқа ишни қабул қила олмайман. Ўқув хонасини муқаддас деб биламан. Ўқувчиларни ич-ичимдан яхши кўраман. Улар ишлашимга куч беради. Менинг фаоллик манбаим, ҳаёт томирларим улар. Чиройли ва завқли вақтларим улар билан боғлиқ. Шунинг учун бу касбдан нима топганим хусусида ўйламаганман ва ўйламасам ҳам керак
Устозларингиз ҳақида икки оғиз сўз....
Ҳаёт сабоқлари, ҳар ҳил феълли инсонлар мен учун устоз. Муқаддас китоблар устозлик қилган. Салоҳиятли сўзи ва иши бир зиёлилар ўгитини олганман. Орияти баланд, мағрур ва бағрикенг, саховатли, яхшиликни унутмайдиган ота-онам, азиз устозим.
Бугун ўқитувчи қандай мақомга эга ?
Ўқитувчининг қандай мақомда бўлиши аввало ўзига боғлиқ. ”Ўзига боғлиқ” деган тушунча жуда кўп маънони англатади. Бир сўз билан ифодаласак “Томга чиқишни ҳоҳлаган одам, нарвонни ҳам ўйлаб топади”.
Рамзий маънода 1-октябр "Устоз ва мураббийлар" куни сифатида қадр макомига эга. Шу кун муносабати билан қадр макомидаги юртдошларга мумтоз ҳурмат ва кўз корачиғидай азизликни тилайман !
Жиззах давлат педагогика институти ютуқ ва камчиликлар....
Институтимиз Жиззах давлат... деган сўзлар билан бошланади. Фалсафа фанида оламдаги ривожланиш, муносабат, ўзаро алокадорлик, боғланиш ва алоҳида миқдор, сифат хусусиятини очувчи - умумийлик, хусусийлик, айримлик категориялари бор. Умумийлик якка нарсанинг моҳиятини акс эттиради, аникроқ айтсам улар айни бир айрим обектнинг томонлари сифатида тавсифлайди.
Ўқитувчилар интелекти кафедра салоҳиятини, кафедралар салоҳияти институт рейтингини, институт рейтинги (салоҳияти) эса мамлакат рейтинги (юксалиши) га тасир кўрсатишини тушуниш зиёлиларга хос хусусият.
Муаммо онгимиздаги иллатларда. Тафаккур ўзгармаса жамият (жамоа) ўзгармайди. Агар жамиятнинг олд қатлами, маънавий омили, идеали, эфири, ўқитувчининг тафаккури иллатли бўлса, нарвондан кўтарилишимиз ўта секин ва қийин кечади.
Жиззах давлат педагогика институти Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!