Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Бу йил Жиззахдаги 76 коллежни 19 минг 338 нафар ёшлар тамомлади
28 июнь 2019 г 1 733 Комментарии: 0
Касб-ҳунар таълими марказининг 2019 йил 27 майдаги “2018/2019 ўқув йили битирувчиларининг билим ва кўникмаларини якуний давлат аттестациясидан ўтказиш тўғрисида”ги 271-сон буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах вилоятидаги 76 та касб-ҳунар коллежларида 3-босқичда жами 19338 нафар (шундан қизлар 9810 нафар) ёшлар тамомлади.
Улардан 19 тасида “Кенг профилли тракторчи” ихтисослиги бўйича 670 нафар (шундан қизлар 43 нафар), 3 тасида “Электрогазпайвандчи” ихтисослиги бўйича 80 нафар, 8 тасида “Электромонтёр” ихтисослиги бўйича 229 нафар (шундан қизлар 10 нафар), 6 тасида “Сантехника ишлари устаси” ихтисослиги бўйича 167 нафар (шундан қизлар 24 нафар), 1 тасида “Токарь” ва “Токарь - фрезерловчи” ихтисосликлари бўйича 26 нафар, 8 тасида “Ветеринар - фельдшер” ихтисослиги бўйича 322 нафар (шундан қизлар 49 нафар) ва 2 тасида “Зоотехник-чорвадор” ихтисослиги бўйича 83 нафар (шундан қизлар 10 нафар) битирувчилар якуний давлат имтиҳонларини муваффақиятли топширдилар.
Якуний аттестация жараёнларни кузатиб бориш учун 278 нафар корхона ва ташкилотлар, жамоатчилик вакиллари ва ота-оналар ҳамда Касб-ҳунар таълими тизимини ривожлантириш, педагог кадрларни малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти бўлим бошлиғи Ш.Рахимов ва Сирдарё вилояти касб-ҳунар таълими бошқармаси бўлим бошлиғи Э.Очилдиевлар иштирок этдилар.
Шунингдек, касбий-амалий имтиҳонларни ўтказилиш жараёнлари оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоқлари орқали кенг ёритиб келинмоқда.
Маҳбуба Маъмирова – вилоят ўрта –махсус касб-ҳунар таълим бошқармаси бош мутахассиси
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!